Инвестфорум: Келажак таълим тизими қандай бўлади

© ИнвестфорумВ рамках инвестфорума прошел образовательный форум
В рамках инвестфорума прошел образовательный форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент Инвестфорумида Таълим соҳасида келажак 10-30 йил ичида қандай ўзгаришлар бўлиши, тизим нималарга тайёр туриш кераклигини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Тошкент Инвестиция форуми доирасида “Янгича таълим ва келажак 50+” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Таълим тизимидаги жорий ислоҳотлар ва янги технологияларни яратиш келажакда қандай намоён бўлиши, келгуси 10-30 йил ичида нималарга тайёр туриш кераклигини муҳокама қилдилар.
Давра суҳбатида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори ўринбосари Алексей Сим, Инҳа университети ректори Музаффар Жалолов, халқаро ташкилотлар, Россия ва бошқа қатор давлат вакиллари иштирок этишди.
“Дунё ўзгаряпти, биз эртага нима бўлишини олдиндан аниқ айтолмаймиз. Пандемиянинг сўнгги 2 йилида барчамиз бунга гувоҳ бўлдик. Биз болаларни келажакка тайёрлашимиз керак”, – деди Рустам Каримжонов.
Бугун Ўзбекистон юқори технологияларнинг барча йўналишларида ривожланиш йўлидан бормоқда. Биомеханика, нанотехнологиялар, водород энергетикаси каби тармоқлар фаол ривожланяпти. Тараққиёт юқори малакали мутахассисларни талаб қилади. Агар шу йўналишда давом этсак, 5-10 йилдан кейин бу соҳаларда етакчилар қаторига киришимиз мумкин, – деди Алексей Сим.
Янгиликлар лентаси
0