Инвестфорумда тўқимачилик саноатига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

© УзтекстильпромБизнес-завтрак посвященный текстильной промышленности
Бизнес-завтрак посвященный текстильной промышленности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон тўқимачилик саноати учун янги чақириқлар ва имкониятлар” мавзусидаги тадбирда 150 дан ортиқ халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Тошкент халқаро инвестиция форумининг иккинчи кунида Ўзбекистонда тўқимачилик саноати ривожланиш истиқболларига бағишланган бизнес-нонушта бўлиб ўтди.
Тадбирда Indorama компанияси директори Дипак Раина ва Global Textile таъсисчиларидан бири Музаффар Раззоқов инвесторларга тўқимачилик саноатининг ривожланиш нуқталари бўлган пахта-тўқимачилик кластерларини ривожлантириш, Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари учун яратилган имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.
Хусусан, Д.Раина Ўзбекистон мамлакатимизда пахта толасини қайта ишловчи саноқли давлатлардан бири бўлганини, ҳатто пахта етишмаслигини таъкидлади. Шу муносабат билан "Индорама Груп" Ўзбекистонда синтетик толалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Hilton меҳмонхонасига бўлиб ўтган тадбирда 150 дан ортиқ халқаро ташкилотлар ва тўқимачилик бизнеси вакиллари иштирок этишди. Тадбирда хусусан БМТ, ЕИК, GIZ, BCI, Халқаро меҳнат ташкилоти, Бангладеш савдо вазири, "Беллегпром" концерни ва Италия, Испания, Сингапур, Тожикистон, Туркия, АҚШ, Қозоғистоннинг бошқа йирик инвесторлар иштирок этишди.
Тўқимачилик саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг ҳайдовчиларидан биридир. Пандемиядан сўнг инвесторлар ва бизнес вакилларининг учрашиши учун имконият яратган Тошкент халқаро инвестиция форумида тўқимачилик ва енгил саноатни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, иштирокчилар истиқболдаги янги лойиҳаларни муҳокама қилди.
Янгиликлар лентаси
0