Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Узоқ умр кўриш учун қандай овқатланиш керак?

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишПожилой узбек в Самарканде. Узбекская ССР
Пожилой узбек в Самарканде. Узбекская ССР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Oбуна бўлиш
Олимнинг таъкидлашича, узоқ умр кўриш учун таркибида шакар бўлган ва ундан тайёрланган озиқ-овқатлар ҳамда газли ичимликларни истеъмол қилмаслик керак.
Америкалик олим Дэн Бюттнер Eat This, Not That нашрига 100 ёшдан ошган инсонлар истеъмол қилмайдиган маҳсулотлар номини маълум қилди.
Дунёда бешта “мовий доира” бўлиб, у ерда 100 ёшдан ошган инсонлар сони бошқа жойларга қараганда нисбатан кўп. Булар Сардиния (Италия), Окинава (Япония) Икария, (Греция) Никоя (Коста-Рика) шаҳарлари ҳамда Калифорнияниядаги вилоят аҳолиси бўлиб уларни фақатгина бир одат бирлаштириши мумкин. Яъни улар буғдойли, дуккакли маҳсулотлар ва қизил винони кўп истеъмол қилади.
Шаҳар аҳолиси қон босими, холестерин, инфаркт ва семизлик хавфини оширувчи фастфудни умуман истеъмол қилмасликка ҳаракат қилади.
Олимнинг таъкидлашича, узоқ умр кўриш учун таркибида шакар бўлган ва ундан тайёрланган озиқ-овқатлар ҳамда газли ичимликларни истеъмол қилмаслик керак. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кунида 28 грамм (яъни етти чой қошиқ) шакар истеъмол қилиш меъёрий миқдор ҳисобланади. Шакарли маҳсулотлар юрак-қон томир тизими, қандли диабет, семизлик каби касалликларни келтириб чиқаради.
Шунингдек кунлик рационда гўшт (айниқса, қизил) ва бекон, колбаса каби гўшт маҳсулотларни истеъмол қилишни камайтириш лозим. Чунки, колбаса таркибида туз ва консервантлар кўп бўлиб, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари юрак ишемик касалликларига чалиниш хавфини 18%, қизил гўшт эса- 9% га оширади.
Янгиликлар лентаси
0