https://sputniknews.uz/20220325/rossiyadan-pul-otkazmalarini-qabul-qilishda-muammo-yoq---qochqorov-23551811.html
Россиядан пул ўтказмаларини қабул қилишда муаммо йўқ - Қўчқоров
Россиядан пул ўтказмаларини қабул қилишда муаммо йўқ - Қўчқоров
Россиядан меҳнат мигрантлари жўнатаётган пул ўтказмалари Ўзбекистонда узулуксиз қабул қилинмоқда. 25.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-25T11:20+0500
2022-03-25T11:20+0500
2023-04-05T18:36+0500
иқтисод
мигрантлар
миграция
марказий банк
ўзбекистон
россия
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1011/13/10111386_0:96:3072:1824_1920x0_80_0_0_63cd2b939971225cc60fd6a12451bb72.jpg
Т0ШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий ва тижорат банклари Россиядан рублда келаётган пул ўтказмаларин тўхтовсиз қабул қилишмоқда. Бу ҳақида бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров маълум қилди. Вазир айтишига кўра, рубл курсининг кескин ўзгариши ва меҳнат мигрантлари пул ўткзишда дуч келаётган муаммолар туфайли, Иқтисодий ривожланиш, Молия, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари ҳамда Марказий банк вакилларидан иборат махсус штаб ташкил қилинади. Эслатиб ўтамиз, бр неча кун олдин МБ раиси Мамаризо Нурмуратов март ойида Ўзбекистонга Россиядан пул ўтказмалари ҳажми камайганини маълум қилган эди. Нурмуратов айтишига кўра, бунга мигрантлар томонидан ўзгарувчан вазиятда маблағларни уйга жўнатиш ёки вақтинча сақлаб туришда қарор қабул қилишда иккиланиш сабаб бўлган. Россиялик мутахассислар эса, доллар курси ошиши ва хорижга пул ўтказмалар мураккаблашиши муносабати билан Россияда мигрантлар сони камайиши кутилмаётганини башорат қилишмоқда. Россия Қурилиш ва коммунал хўжалик вазири ўринбосари Никита Стасишин айтишига кўра, ҳозирча хорижга пул ўтказмалари билан ҳеч қандай муаммолар кузатилаётгани йўқ. Маълумот учун, Россияда ўртача 1 миллондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари вақтинча меҳнат фаолияти олиб боради. Уларнинг оилалари учун пул ўтказмалари муҳим даромад манбаидир. Бугунги кунда Россиядан жўнатилаётган маблағлар Ўзбекистонда доллар ёки рублда берилиши мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1011/13/10111386_227:0:2717:1868_1920x0_80_0_0_d38158fa594440095cf5b42462362a29.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
иқтисод, мигрантлар, миграция, марказий банк, ўзбекистон, россия
иқтисод, мигрантлар, миграция, марказий банк, ўзбекистон, россия
Россиядан пул ўтказмаларини қабул қилишда муаммо йўқ - Қўчқоров
11:20 25.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Россиядан меҳнат мигрантлари жўнатаётган пул ўтказмалари Ўзбекистонда узулуксиз қабул қилинмоқда.
Т0ШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий ва тижорат банклари Россиядан рублда келаётган пул ўтказмаларин тўхтовсиз қабул қилишмоқда. Бу ҳақида бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
"Марказий банк ва тижорат банклари томонидан қабул қилинаётган чоралар натижасида аҳолига рублда келаётган пул ўтказмаларин аҳолига тўхтовсиз етказиб бериш таъминланди", - деди Қўчқоров "Ўзбекистан 24" телеканали эфирида.
Вазир айтишига кўра, рубл курсининг кескин ўзгариши ва меҳнат мигрантлари пул ўткзишда дуч келаётган муаммолар туфайли, Иқтисодий ривожланиш, Молия, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари ҳамда Марказий банк вакилларидан иборат махсус штаб ташкил қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бр неча кун олдин МБ раиси Мамаризо Нурмуратов март ойида Ўзбекистонга Россиядан пул ўтказмалари ҳажми камайганини маълум қилган эди. Нурмуратов айтишига кўра, бунга мигрантлар томонидан ўзгарувчан вазиятда маблағларни уйга жўнатиш ёки вақтинча сақлаб туришда қарор қабул қилишда иккиланиш сабаб бўлган.
Россиялик мутахассислар эса, доллар курси ошиши ва хорижга пул ўтказмалар мураккаблашиши муносабати билан Россияда мигрантлар сони камайиши кутилмаётганини башорат қилишмоқда.
Россия Қурилиш ва коммунал хўжалик вазири ўринбосари Никита Стасишин айтишига кўра, ҳозирча хорижга пул ўтказмалари билан ҳеч қандай муаммолар кузатилаётгани йўқ.
Маълумот учун, Россияда ўртача 1 миллондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари вақтинча меҳнат фаолияти олиб боради. Уларнинг оилалари учун пул ўтказмалари муҳим даромад манбаидир. Бугунги кунда Россиядан жўнатилаётган маблағлар Ўзбекистонда доллар ёки рублда берилиши мумкин.