https://sputniknews.uz/20220325/qazilma-boyliklari-ozbekistonning-osish-nuqtasi-bolishi-mumkin-23556277.html
Қазилма бойликлари Ўзбекистоннинг "ўсиш нуқтаси" бўлиши мумкин
Қазилма бойликлари Ўзбекистоннинг "ўсиш нуқтаси" бўлиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Қазилма бойликлари ва бирламчи ресурслар соҳасида самарадорликни ошириш асосида келажакда рақобатбаордош маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин. 25.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-25T13:20+0500
2022-03-25T13:20+0500
2022-03-25T13:22+0500
иқтисод
инвестиция
олмалиқ мис бойитиш фабрикаси
олмалиқ кмк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/06/18631782_101:0:1257:650_1920x0_80_0_0_5cf6e5af2727e210cd4d527c178ac0de.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Ўзбекистон ўзининг фойдали қазилмаларни қайта ишлашни такомиллаштириш йўли билан якуний маҳсулот ишлаб чиқаришда устуворликка эришиши мумкин. Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтаётган инвестицион форум доирасида экспертлар фикри тингланди. Мутахассислар хулосасига кўра, кейинчалик, технологик цикл якунида ушбу ресурслар ёрдамида рақобатбардош якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш учун яхши асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бир қатор секторларнинг юқори технологик трансформацияси келажакда ишлаб чиқариш географияси ҳамда қўшимча қиймат жамланган марказлар ўзгаришига олиб келади. Ишлаб чиқариш жараёни аввалгига нисбатан камроқ қувват, материал ва меҳнат талаб қилиши, арзон ишчи кучидан фойдаланиш қисқариши кутилмоқда.Бу ҳудудларда исталган хорижлик инвесторлар ўз инвестицияларини киритишлари ва имтиёзли шароитларда фаолият олиб боришлари мумкин. Эркин иқтисодий зоналарда бизнесни йўлга қўйиш учун барча шароитлар яратилган.Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобир Исломов айтишига кўра, Ўзбекистон геологик жиҳатдан 40 % ўрганилган мамлакат ҳисобланади. Яна 60 % ҳудудларда ўрганишлар олиб бориш учун узоқ муддатли дастур ишлаб чиқилган. Мамлакатимиз инвестор томонидан таклиф қилинадиган тоғ-кон соҳасидаги мега лойиҳаларга тайёр. Бу борада хорижликлар фаолиятини олиб бориши учун ҳеч қандай муаммо бўлмайди.Мунозара доирасида сўзга чиққан ОКМК бошқарма раиси ўринбосари Абдулла Азизов йиллик мис ишлаб чиқариш ҳажмини 109 минг тоннадан 148,5 минг тоннагача тоннагача етказилганини ва дунёда электрмобиллар оммалашиши эвазига мисга бўлган талаб ҳам ортиб бораётганини таъкидлади. Прогнозларга кўра, келгусида мис ва темир рудасини қайта ишлаш бўйича Ўзбекистон биринчи ўринга чиқади. "Лекин биз рекорд ўрнатиш эмас, янги конларни очишни мақсад қилганмиз", - дейди Азизов. Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 24 март куни Халқаро инвестиция форуми иш болади. Унда 1,5 мингдан ортиқ йирик инвестор ва 56 мамлакатдан олий даражадаги меҳмонлар иштирок этмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/06/18631782_245:0:1112:650_1920x0_80_0_0_2dca0fa23ee8beb4d5c3534735caabe5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, инвестиция, олмалиқ мис бойитиш фабрикаси, олмалиқ кмк
иқтисод, инвестиция, олмалиқ мис бойитиш фабрикаси, олмалиқ кмк
Қазилма бойликлари Ўзбекистоннинг "ўсиш нуқтаси" бўлиши мумкин
13:20 25.03.2022 (янгиланди: 13:22 25.03.2022) Қазилма бойликлари ва бирламчи ресурслар соҳасида самарадорликни ошириш асосида келажакда рақобатбаордош маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Ўзбекистон ўзининг фойдали қазилмаларни қайта ишлашни такомиллаштириш йўли билан якуний маҳсулот ишлаб чиқаришда устуворликка эришиши мумкин. Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтаётган инвестицион форум доирасида экспертлар
фикри тингланди.
Маълумки, Ўзбекистонда бирламчи ресурслар, хусусан, мис, олтин, кумуш, цинк, фосфатлар, нодир тупроқ металлари калийи ва бошқа минералларнинг хилма-хил турлари кенг ассортиментда қазиб олинади ва ишлаб чиқарилади.
Мутахассислар хулосасига кўра, кейинчалик, технологик цикл якунида ушбу ресурслар ёрдамида рақобатбардош якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш учун яхши асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Бир қатор секторларнинг юқори технологик трансформацияси келажакда ишлаб чиқариш географияси ҳамда қўшимча қиймат жамланган марказлар ўзгаришига олиб келади. Ишлаб чиқариш жараёни аввалгига нисбатан камроқ қувват, материал ва меҳнат талаб қилиши, арзон ишчи кучидан фойдаланиш қисқариши кутилмоқда.
Ўзбекистон Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов айтишига кўра, қимматбаҳо металлардан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун 22 ҳудудда Эркин иқтисодий зоналар ташкил қилинган.
Бу ҳудудларда исталган хорижлик инвесторлар ўз инвестицияларини киритишлари ва имтиёзли шароитларда фаолият олиб боришлари мумкин. Эркин иқтисодий зоналарда бизнесни йўлга қўйиш учун барча шароитлар яратилган.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобир Исломов айтишига кўра, Ўзбекистон геологик жиҳатдан 40 % ўрганилган мамлакат ҳисобланади. Яна 60 % ҳудудларда ўрганишлар олиб бориш учун узоқ муддатли дастур ишлаб чиқилган.
Режа бўйича биз геологик ишларимизни 2 баравар оширамиз. Шунчаки қазиб олмасдан, заҳира яратишни мақсад қилганмиз. Шу йўналишда келгусида 150 минг олтин захиралари, 300 мингдан ортиқ тонна мис захираларини яратишни режалаштирганмиз.
Мамлакатимиз инвестор томонидан таклиф қилинадиган тоғ-кон соҳасидаги мега лойиҳаларга тайёр. Бу борада хорижликлар фаолиятини олиб бориши учун ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
Мунозара доирасида сўзга чиққан ОКМК бошқарма раиси ўринбосари Абдулла Азизов йиллик мис ишлаб чиқариш ҳажмини 109 минг тоннадан 148,5 минг тоннагача тоннагача етказилганини ва дунёда электрмобиллар оммалашиши эвазига мисга бўлган талаб ҳам ортиб бораётганини таъкидлади. Прогнозларга кўра, келгусида мис ва темир рудасини қайта ишлаш бўйича Ўзбекистон биринчи ўринга чиқади. "Лекин биз рекорд ўрнатиш эмас, янги конларни очишни мақсад қилганмиз", - дейди Азизов.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 24 март куни Халқаро инвестиция форуми иш болади. Унда 1,5 мингдан ортиқ йирик инвестор ва 56 мамлакатдан олий даражадаги меҳмонлар иштирок этмоқда.