Ўзбекистонда салкам 48 миллион вакцина қўлланили — ССВ

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишВакцинация от COVID-19, архивное фото
Вакцинация от COVID-19, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Oбуна бўлиш
Республика бўйича биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,3 фоизга етди.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Шу кунга қадар Ўзбекистонда 47,8 миллион доза вакцина қўлланилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
24 март ҳолатига Ўзбекистон ҳудудида жами 47 806 231 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 813 319 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 833 430 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 159 482 нафарни ташкил қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,3 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 74,3 фоизга етган.
Маълумот учун, 2022 йил 24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237542 (+9) нафарни ташкил этмоқда. Улардан касалликдан соғайганлар жами 235265 (+41) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0