Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПисьменные принадлежности
Письменные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Расмий статистика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимга қўшилди.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди, деб хабар қилди Ҳуқуқий ахборот портали.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Расмий статистика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимга қўшилди.
Битим 2013 йил 31 май куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.
Давлат статистика қўмитаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0