https://sputniknews.uz/20220325/ozbekiston-qashshoqlikka-qarshi-kurashni-kuchaytiradi---cerr-23553330.html
Ўзбекистон қашшоқликка қарши курашни кучайтиради - CERR
Ўзбекистон қашшоқликка қарши курашни кучайтиради - CERR
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон камбағалликка қарши янги иш ўринлари яратиш, аёллар бандлигини таъминлаш ва норасмий ишлаётган фуқаролар ишини қонунийлаштириш ёрдамида курашади. 25.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-25T12:40+0500
2022-03-25T12:40+0500
2022-03-25T12:54+0500
иқтисод
иқтисод
ишсизлик
аёллар
ўзбекистон
"ҳаракатлар стратегияси"
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/19/23555012_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_3d72342ee3e690590f89c697b5bc2a1c.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Айни дамда Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро инвестиция форумида Ўзбекистонда қашшоқликни камайтириш масаласи муҳокама қилинди. Иқтисодий изланишлар маркази (CERR) директори Обид Хакимовнинг "Камбағаллик иқтисодиёти" мавзусида ўқиб эшиттирилган докладида Ўзбекистон қашшоқликдан қутилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ёритилди. Хусусан, 2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги стратегияси ҳақида сўз юритилди. Унда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни камайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида белгиланган. Режалаштирилган ишлар: Ушбу мақсадда вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича оилалар, аёллар ва ёшларни камбағаллик тоифасига киритишнинг ягона электрон тизимини яратиш - қашшоқликка қайтиш хавфининг олдини олади. Бундан ташқари, касб-ҳунарга ўқитиш кўламини икки баробарга ошириш, бир миллион ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасалари иштирокини 30 % етказиш кўзда тутилган. Бепул овқатланиш ҳам қашшоқликка қарши курашда катта роль ўйнайди. Шу муносабат билан Қорақалпоғистон ва Хоразм мактабларида бепул озиқ-овқат тарқатиш тизими аллақачон яратилган. Ушбу тажриба натижаларидан келиб чиқиб, бошқа ҳудудларда ҳам бепул овқатланиш масаласи кўриб чиқилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/19/23555012_0:0:1137:853_1920x0_80_0_0_e3c7c61df75b185f865f12de5ceb6f62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, иқтисод, ишсизлик, аёллар, ўзбекистон, "ҳаракатлар стратегияси"
иқтисод, иқтисод, ишсизлик, аёллар, ўзбекистон, "ҳаракатлар стратегияси"
Ўзбекистон қашшоқликка қарши курашни кучайтиради - CERR
12:40 25.03.2022 (янгиланди: 12:54 25.03.2022) Ўзбекистон камбағалликка қарши янги иш ўринлари яратиш, аёллар бандлигини таъминлаш ва норасмий ишлаётган фуқаролар ишини қонунийлаштириш ёрдамида курашади.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Айни дамда Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро инвестиция форумида Ўзбекистонда қашшоқликни камайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Иқтисодий изланишлар маркази (CERR) директори Обид Хакимовнинг "Камбағаллик иқтисодиёти" мавзусида ўқиб эшиттирилган докладида Ўзбекистон қашшоқликдан қутилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ёритилди.
Хусусан, 2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги стратегияси ҳақида сўз юритилди. Унда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни камайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида белгиланган.
2026 йил охиригача янги иш ўринлари яратиш ва уй хўжаликлари даромадларини ошириш орқали камбағалликни камида ярмига камайтириш;
2,5 миллион норасмий ишлаётган фуқароларнинг бандлигини қонунийлаштиришга кўмаклашиш орқали уларнинг ижтимоий кафолатлари ва имтиёзларидан тўлиқ фойдаланиш;
аёллар ўртасидаги ишсизлик даражасини икки баравар камайтириш.
Ушбу мақсадда вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича оилалар, аёллар ва ёшларни камбағаллик тоифасига киритишнинг ягона электрон тизимини яратиш - қашшоқликка қайтиш хавфининг олдини олади.
Бундан ташқари, касб-ҳунарга ўқитиш кўламини икки баробарга ошириш, бир миллион ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасалари иштирокини 30 % етказиш кўзда тутилган.
Бепул овқатланиш ҳам қашшоқликка қарши курашда катта роль ўйнайди. Шу муносабат билан Қорақалпоғистон ва Хоразм мактабларида бепул озиқ-овқат тарқатиш тизими аллақачон яратилган. Ушбу тажриба натижаларидан келиб чиқиб, бошқа ҳудудларда ҳам бепул овқатланиш масаласи кўриб чиқилади.