Ўзбекистон Марказий Осиёдаги боғловчи IT хабга айланиши мумкин - Шерматов

© Министерство ИКТМинистр ИКТ Шерзод Шерматов
Министр ИКТ Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 2030 йилга келиб бир миллион дастурчи тайёрлаш режасини босқичма-босқич амалга оширмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги боғловчи IT хабга айланиши мумкин, деди Тошкентда бўлиб ўтаётган Инвестицион форум доирасида сўзга чиққан АКТ вазири Шерзод Шерматов.
Вазир айтишига кўра, бугунги кунда IT-Парк 500 дан ортиқ резидентларга эга, уларнинг 15 фоизи йирик глобал ва маҳаллий компаниялардир. 2025 йилга келиб йирик ва ўрта IT-компанияларни фаол жалб қилган ҳолда резидентлар сонини минг нафарга етказиш режалаштирилган.
Шерматов айтишига кўра, IT-компанияларни Ўзбекистонга жалб қилишда улар учун яратилган имтиёзлар ҳам ҳисса қўшмоқда. Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистонда маҳаллий ва хорижий IT-компаниялар учун қуйидаги имтиёзлар яратилган:
IT-Парк резидентлари ҳисобланган компаниялар 2028 йилгача барча корпоратив солиқлардан озод қилинган;
IT-компаниялар экспорт фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон фуқароси бўлмаган ходимлар билан хорижий валютада ҳисоб-китоб қилиш имкониятига эга;
IT-компаниялар офис ва жиҳозлар, камида 6 ойлик ижара ҳақи, коммунал хизматлар, интернетга уланиш харажатлари кўринишида инвестициялар билан таъминланиши мумкин;
Ундан ташқари Ўзбекистон ахборот технологиялари соҳасидаги таълимга катта эътибор қартилмоқда.
“Бугунги кунда ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. 2000-йилларда Ўзбекистонда юзга яқин IT -мутахассис бўлган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 50 мингга етди. 2030 йилга бориб уларнинг сонини бир миллион кишига етказиш бўйича кенг кўламли вазифа қўйилди”, дейди вазир.
Соҳа ривожига кўра, IT-маҳсулотлар экспорт ҳажми ҳам ошиб бормоқда. 2020 йилда - $16 млн., 2021 йилда - $46 млн., 2022 йилда - $100 млн. бўлиши, 2028 йил охиригача эса - $1 млрд.га етиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0