Коронавирус қачон ортга чекинади - ЖССТ

© REUTERS / POOL New Глава ВОЗ Тедрос Адханом Гебрейесус
 Глава ВОЗ Тедрос Адханом Гебрейесус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Oбуна бўлиш
Инсоният бутун ҳаҳон бўйлаб юқори эмланиш даражасига эришмагунча, коронавирус мутацияси ва алоҳида ҳудудларда авж олиши тўхтамайди.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Коронавирус пандемияси қачон тугайди, деган саволга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус жавоб берди. Ўзбекистон ССВ хабарига асосан.
“Умумжаҳон вакциналашнинг юқори эмлаш қамровига эришмагунимизча, инфекциялар кўпайиши ва янги мутациялар пайдо бўлиши хавфига дуч келаверамиз", — дейди Т. Гебрейесус.
ЖССТ раиси сўзларига кўра, 2022 йилнинг иккинчи ярмига қадар барча мамлакатларда эмлаш даражасини 70 фоизга етказишни мақсад қилган. Айниқса, бу жараёнда тиббиёт ходимлари, кексалар ва бошқа “хавф гуруҳи”га мансуб қатламни қамраб олиш устувор аҳамиятга эга.
Бироқ айни пайтда бу борадаги реал вазият хавотирли. Негаки, ҳозиргача дунё аҳолисининг бор-йўғи учдан бир қисми (33%) COVID-19 инфекциясига қарши тўлиқ эмланган, холос.
Айни дамла эмлаш қамрови кам бўлган давлатларда кунлик касалланиш кўрсаткичлари ошиб боряпти, Европада эса пандемиянинг янги тўлқини авж олмоқда.
Бундан ташқари, январь ойидан буён “яширин омикрон” дея аталаётган BA.2 мутацияси дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Дастлаб Швеция, Дания, Норвегия, сўнг бошқа Европа мамлакатлари, айни пайтга келиб эса АҚШ ва Хитойда бу вариантни юқтирганлар сони ортиб боряпти.
Янгиликлар лентаси
0