Экология қўмитаси атмосферага зарар етказгани учун иккита корхона фаолиятини тўхтатди

© Sputnik / Евгений Козырев / Медиабанкка ўтишЦементный завод
Цементный завод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Oбуна бўлиш
Атмосфера ҳавосига зарар етказаётган туфайли Фарғона вилоятида иккита корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Фарғона вилоятида иккита корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Фарғона вилояти Шўрсув шаҳарчаси ҳудудидаги 35 та қурилиш махсулотларини ишлаб чиқарувчи хусусий корхона кўздан кечирлганда, цемент ва бошқа қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан атмосфера ҳавосига зарар етказилаётгани аниқланди.
Хусусан, цемент ишлаб чиқарувчи “Модерна цемент индастуриес” МЧЖ ҚК ҳамда гипс ишлаб чиқарувчи “Цемент хом ашё савдо” МЧЖларида мавжуд чанг-газ тозалаш ускуналари носозлиги туфайли иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Ихтисослаштирилган таҳлилий назорат марказининг мобиль лабораторияси ёрдамида ҳудуддаги атмосфера ҳавосида аммиак 4 та нуқтада – 1,5 дан 23,6 мартагача ҳамда водород сулфиди моддаси 2 та нуқтада - 3,2 дан 4,6 мартагача меъёридан ортиқлиги аниқланган, - дейилади хабарда.
Қўмита эслатмасига кўра, корхоналар ўз фаолиятларини атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилган ҳолда амалга оширилиши шарт. Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ва миқдорларда ундириб олинади.
Янгиликлар лентаси
0