https://sputniknews.uz/20220325/chiroqni-yoqib-uxlash-qandli-diabetga-sabab-boladi--olimlar-xulosasi-23517248.html
Чироқни ёқиб ухлаш қандли диабетга сабаб бўлади – олимлар хулосаси
Чироқни ёқиб ухлаш қандли диабетга сабаб бўлади – олимлар хулосаси
Sputnik Ўзбекистон
Инсон ёруғ хонада ухлаганда - қон таркибида глюкоза миқдори ошиб, меъёридан ортиқ инсулин ишлаб чиқарилади. Бу эса қандли диабетга олиб келиши мумкин.
2022-03-25T22:30+0500
2022-03-25T22:30+0500
2022-03-25T22:30+0500
бу қизиқ
соғлиқ
фойдали маҳсулотлар
шифокорлар тавсияси
олимлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1a/15867348_0:0:1999:1125_1920x0_80_0_0_31acb7ca669a2431662296fc46f23285.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Бундан 23 йил аввал АҚШ олимлари ёруғ хонада ухлаш кўриш қобилияти пасайишига сабаб бўлишини аниқлаган эди. Яқинда ўтказилган янги тадқиқот ёруғ жойда ухлашнинг яна бир хавотирли оқибатини аниқлади.Улар тажрибада иштирок этаётган кишиларни ёруғ, ўртача ёруғ ва нимқоронғу хоналарга жойлаштирилди. Улар ана шундай шароитда тунги уйқуга кетдилар. Тадқиқотчилар эса организмдаги ўзгаришларни кузатиб боришди.Мутахассислар фикрича, агар бундай ҳаракат давомли тус олса, одамда бора-бора қандли диабет хасталиги ривожланиши, ортиқча вазн пайдо бўлиши мумкин.Ўртача ёруғлик таъсирида эса юрак уриши тезлашиши, юрак қисқариши ва қон айланиш меъёри бузилиши каби ҳолатлар қайд этилди.Хўш, тунги уйқу учун энг мақбул муҳит қандай бўлиши керак?Олимларнинг таъкидлашича, тунда, албатта, чироқларни ўчириб ухлаш лозим. Агар бунга кўникиш имконсиз бўлса, тунчироқни полга яқинроқ жойлаштириш тавсия этилади.Қолаверса, ушбу жараёнда рангларнинг ҳам аҳамияти катта. Қизғиш ва тўқ сариқ чироқлар мияга у қадар босим ўтказмайди. Оқ ёки кўк рангли ёриткичлардан фойдаланмаслик зарур. Электрон қурилмалар экранларидан таралаётган ёғду ҳам уйқу маҳали саломатликка зиён етказади.Хона ичига кўча ёриткичлари нури тушмаслигига ҳам эътибор қаратиш даркор. Бундай шароитда қора пардалар ёки махсус кўз ниқобларини қўллаш фойда беради.Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига асосан.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1a/15867348_0:0:1777:1333_1920x0_80_0_0_8cafba3f50923e46d08ab3aad4a4d04e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ёруғ хона ухлаш глюкоза инсулин қандли диабет
ёруғ хона ухлаш глюкоза инсулин қандли диабет
Чироқни ёқиб ухлаш қандли диабетга сабаб бўлади – олимлар хулосаси
Инсон ёруғ хонада ухлаганда - қон таркибида глюкоза миқдори ошиб, меъёридан ортиқ инсулин ишлаб чиқарилади. Бу эса қандли диабетга олиб келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Бундан 23 йил аввал АҚШ олимлари ёруғ хонада ухлаш кўриш қобилияти пасайишига сабаб бўлишини аниқлаган эди. Яқинда ўтказилган янги тадқиқот ёруғ жойда ухлашнинг яна бир хавотирли оқибатини аниқлади.
АҚШ Шимоли-ғарбий университети тиббиёт мактаби олимлари - ҳар қандай ёруғлик муҳитида ухлаш метаболик синдром, яъни қандли диабет, юрак касалликлари ва эрта ўлим хавфини оширади, деган хулосага келдилар.
Улар тажрибада иштирок этаётган кишиларни ёруғ, ўртача ёруғ ва нимқоронғу хоналарга жойлаштирилди. Улар ана шундай шароитда тунги уйқуга кетдилар. Тадқиқотчилар эса организмдаги ўзгаришларни кузатиб боришди.
Эрталаб эса, ёруғ хонада ухлаганлар қон таркибида глюкоза миқдори ошиб, организмда меъёридан ортиқ инсулин ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.
Мутахассислар фикрича, агар бундай ҳаракат давомли тус олса, одамда бора-бора қандли диабет хасталиги ривожланиши, ортиқча вазн пайдо бўлиши мумкин.
Ўртача ёруғлик таъсирида эса юрак уриши тезлашиши, юрак қисқариши ва қон айланиш меъёри бузилиши каби ҳолатлар қайд этилди.
Хўш, тунги уйқу учун энг мақбул муҳит қандай бўлиши керак?
Олимларнинг таъкидлашича, тунда, албатта, чироқларни ўчириб ухлаш лозим. Агар бунга кўникиш имконсиз бўлса, тунчироқни полга яқинроқ жойлаштириш тавсия этилади.
Қолаверса, ушбу жараёнда рангларнинг ҳам аҳамияти катта. Қизғиш ва тўқ сариқ чироқлар мияга у қадар босим ўтказмайди. Оқ ёки кўк рангли ёриткичлардан фойдаланмаслик зарур. Электрон қурилмалар экранларидан таралаётган ёғду ҳам уйқу маҳали саломатликка зиён етказади.
Хона ичига кўча ёриткичлари нури тушмаслигига ҳам эътибор қаратиш даркор. Бундай шароитда қора пардалар ёки махсус кўз ниқобларини қўллаш фойда беради.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига асосан.