“Азов” жангарилари нацист эмас. Чунки улар немис эмас - Ғарб ОАВлари

© AFP 2023 / Genya SavilovБойцы украинского добровольческого батальона "Азов"
Бойцы украинского добровольческого батальона Азов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб матбуоти яна ўз томошасини бошлади: оқни қора қорани оқ деб дунё ҳамжамияти чалғитмоқда. Ҳечқиси йўқ. Нюрнбург 2.0 ҳаммасини жой-жойига қўяди.
Ғарб "Украинани денацификациялаш" (миллатчилик ғояларидан тозалаш) атамасининг асоссизлигини исботлаш учун фавқулодда катта саъй-ҳаракатлар қилмоқда. Асосий “аргументлардан” бири шундаки, “Украина президенти яҳудий” эмиш. Худдики, замонавий неонацизмнинг яҳудийлар масаласига алоқаси бордек. Негадир ҳеч ким норвегиялик оммавий қотил Андерс Брейвикнинг неонацист эканлигига шубҳа қилмаган, чунки у ўзининг нўноқ декларациясида Исроилни 359 марта тилга олиб мақтаганда.
Ўзининг Россияга қарши псевдотарихий китоблари билан машҳур америкалик ёзувчи Тимоти Снайдер бу атама борасида баҳслашар экан: “Фақат немис нацист бўлиши мумкин ... Нацист деб 1930-1940-йилларда Германия Миллий-Социалистик партияси аъзоси бўлганлар аталади. Нацистлар бўлмаган жойда денацификация билан шуғуллана олмайсиз” дея умуман парадоксал хулоса ясади.
Боплади. Демак, ўзларини бевосита шундай деб атайдиган нацистлар ва неонацист ташкилотлар аъзолари, агар улар немис бўлмаса, нацист ҳисобланмайди. Агар инсон ўзини Гитлер ва “Майн Кампф” тарафдори деб ҳисобласа, уни қандай мафкурага тааллуқли деб ҳисоблаш мумкин? Биз Снайдер ва унга ўхшаганлардан янги “тарихий” кашфиётларни кутиб қоламиз.
Масалан, Украинанинг “Свобода” партияси 1991 йилда Социал-миллий партия сифатида рўйхатга олинган. Партия тарафдорлари эса ўзларини социал-миллатчилар деб аташган (национал-социалистлар билан тасодиф эмас). Унинг асосий илҳомлантирувчиси Юрий Михальчишин Гитлернинг "Майн Кампф"и унинг “йўл кўрсатувчи китоби” эканлигини очиқчасига тан олган. Ва бу мафкурани қандай аташ мумкин? Наҳотки Снайдер Михальчишинни социалист ёки коммунист деб атаса?
Эътиборли жиҳати, 2014 йилги Майдандан сўнг у Украина Хавфсизлик хизматида (СБУ) ишлаган ва ҳозир Мариуполда денацификациялашаётган Азов полкида мафкура билан шуғулланган. Эслатиб ўтамиз, ушбу бўлинма “Украина ватанпарвари” неонацист ташкилотлари ва (қандай сюрприз!) Украина нацизми мафкурачиси, оқ ирқ ҳукмронлиги борасидаги меҳнатлари учун Оқ сардор лақаби билан машҳур Андрей Билетский бошчилигида бўлган “Ижтимоий-миллий алянс” негизида ташкил топган.
Айнан “Азов” “денацификация” атамасининг ғарбдаги ғанимлари учун асосий муаммо. Тузилма ультра-ўнглар рамзлари остида фақат ирқчилик шиорларига асосланган бўлиб, (“бўри илгаги” бир қатор Европа мамлакатларида тақиқланган) ва ҳатто 2015 йилнинг июнь ойида АҚШ Конгресс резолюциясида неонацист ташкилот сифатида расман тан олинган. Афтидан ўшанда Снайдерни консультацияга таклиф қилишмаган шекилли: у конгрессменларга “Азов”да немислар йўқлиги ва демак у ерда нацистлар бўлиши мумкин эмаслигини тушунтириб берган бўлармиди.
Аммо булар 2015 йилда бўлиб ўтган, ҳозир эса ошкора нацистлар бўлинмасини йўқ қилишни денацификация деб аташ мумкин эмаслигининг сабабларини Ғарб аҳолисига тушунтириш керак. Шундай қилиб, ташвиқот машинаси ишга тушди ва жангариларни оқлашга ҳаракат қилди.
Мисол учун, январь ойида Британиянинг The Times газетаси “ультра ўнг жангчилар” ва “ультра-миллатчи кучлар” Россияга қарши курашга тайёрланаётганини ошкора тан олган эди. Ва энди эса айнан ўша газета оғзидан кўпик сачратиб ўз ўқувчиларига Азов нацистлар бўлинмасидан оппоққина ва беозоргина армия таркибига айланганини исботлашга ҳаракат қиляпти.
The Times нинг ишонч билан таъкидлашича, Билецкийнинг сиёсатга кетиши билан унинг ортидан ушбу нацист структурасини яратган мафкуравий сафдошлари ҳам эргашган, бошқалар эса унинг обрўсини тозалаш учун “Азов” полкидан ҳайдалган. Яъни, социал-миллатчилар (улар миллий социалистларку) тозаланганми? Ва фақат неонацистларнинг штандартлардаги “бўри илгаги” ҳам уларнинг собиқ бемаза машғурлигини эслатади.
Нидердландиянинг NRC газетаси ҳам британияликларга эргашиб “Азов” полки: неонацистлар ёки Украина ҳимоячилари?” номли мақола чоп этди. Нидерландлар миллатчиларнинг иккита танки Мариупол марказида ўқ узаётгани акс этган видеодан ҳайратга тушмоқда, бу эса газетанинг кейинчалик саноат шаҳрини Россия вайрон қилган деб айблашига тўсқинлик қилмайди (афтидан, фашистларнинг танк снарядлари унчалик вайронкор эмас шекилли). Мақоланинг асосий месседжи шундай, яъни: украиналик нацистларни нацистлар деб аташ “Россия пропагандасининг пинжига кириш” деган маънони англатади.
Ва ҳозир Ғарб матбуотида бундай мақолалар ниҳоятда кўп. Шу билан бирга, улар бир неча йил аввал АҚШ Конгрессида “Азов”нинг бутун дунё бўйлаб ультра- ўнг радикалларни ёллаш ва тайёрлаш бўйича халқаро рекрутинг агентлигига айлангани ҳақида ҳисобот тақдим этилганини унутганга ўхшайди. Ушбу ҳисоботдан сўнг ўнлаб конгрессменлар АҚШ Давлат департаментига мазкур тузилмани хорижий террорчи ташкилотлар рўйхатига киритишни талаб қилиб петиция имзолаган эди.
Полкнинг нацист-асосчиси бўлган ота-боболари ўз ғоялари билан бирга асфаласофилинга равона бўлгани ҳақидаги эртаклар ҳам танқидга чидолмайди. Ғарб журналистлари “Украина ватанпарварлари”, кейинчалик “Азов”ни ташкиллаштиришда бош-қош бўлган, Билецкийнинг “Крук” лақабли тутинган акаси Николай Кравченконинг “Россия босқинчилари билан жангда” ҳалок бўлгани ҳақида Украина томонининг расмий баёнотларини сезмагандек кўрсатишди.
Ғарб матбуоти эътибор бермасликка уринаётган яна бир жиҳат - Украина ахборот майдонида одамларни нафратланишга йўналтирилган баёнотлар ва чақирувларга тўлиб кетганидир. Мисол учун, 24-канал телебошловчисининг рус болаларини сўйишга, яъни геноцид ҳаракатларини амалга оширишга чақирганига бир ҳафтадан кўпроқ вақт ўтди. Бундан ташқари, телебошловчи буни НСДАП мафкурачиси ва “яҳудийлар масаласининг якуний ечими”нинг асосчиси Адольф Эйхманнинг портрети фонида айтди ва унинг амрларига амал қилишни таклиф қилди. Айни шу пайтда ҳатто Снайдерга ҳам бундай ҳаракатнинг нацистлик моҳияти экани ҳақида баҳслашиш қийин бўлади.
Ғарбнинг асосий ОАВларида бу жанжалнинг тавсифини топишга уриниб кўринг-тополмайсиз. Агар Америка демократларининг иккинчи даражали The Bulwark сайти бу сўзлар контекстдан юлиб олинганини таъкидламаганини ҳисобга олмаса: айтишларича, телебошловчининг бундай “эҳтиросли” гаплари яқин дўстини йўқотгани билан боғлиқмиш. Ҳа, “эҳтироси” шу қадар жўшиб кетганки, ҳатто дастур муаллифлари Эйхманнинг портретини тақдимотчи учун фон сифатида олдиндан тайёрлаб қўйган. Дастур муаллифларининг бутун жамоаси шундай қарор қилган. Ваҳоланки, кейин ҳеч ким жазоланмади ҳам, телебошловчи ҳеч нарса бўлмагандек ишлаб юрибди. Зеленский Исроил кнессетидаги нутқи давомида бу борада қувғинга учрамади.
Кейин бунинг ортидан рус болалари ва аёлларини қатағон қилишга ўхшаш чақириқлар тўлқини пайдо бўлди. Бир қарасангиз Украина чегара хизмати раҳбари Сергей Дейнеко ижтимоий тармоқларда россиялик ҳарбий хизматчиларнинг “хотинлари, болалари, ота-оналари, ака-укалари, опа-сингилларини” ўлдиришга ваъда беради. Кейин эса у гўёки хакерлик ҳужумига учраганини баён қилди. Бир қарасангиз, Коломойко 1+1 телеканалининг таниқли телебошловчиси Наталя Мосейчук россиялик учувчиларнинг оилаларига Туркия ва Миср курортларида террорчилик ҳаракатлари билан таҳдид қилди. Телебошловчи кейин ҳатто ўзини оқлашга ҳаракат қилмади: ахир ҳаммаси жойидаку, агар Германия канцлери Олаф Шольцни ёдга олмасак, рус болаларини ўлдиришга чақириш геноцид эмаску.
Кейин россиялик маҳбусларни қандай қилиб қийноққа солиш ва қатл қилиш ҳақида бир қатор аксилинсоний чиқишлар пайдо бўлди. Геннадий Друзенко исмли шифокор унга ишониб топширилган касалхонада рус аскарларини бичиш бўйича (чунки “улар одам эмас, сувараклар”) буйруқ берганини “Украина 24” канали эфирида айтганини нимага ҳам арзирди. Россиялик аудиториянинг эътиборини бир нарсага қаратиш керакки, ушбу дастур бошловчиси Евгений Киселев рус либерал оқимининг маёғи ҳисобланган. Энди эса у даҳшатли чақириқларга жавобан шунчаки мўйловини қимирлатиб, бош ирғаб қўяди. Бу бизнинг либералларимиз аслида қандай деган саволга тааллуқли.
Ғарб жамоатчилиги бу даҳшатли баёнот ҳақида ҳам билмаган бўларди: улар уни сохта рус ташвиқоти деб белгилаб, ижтимоий тармоқлардан ўчиришни бошладилар. Ва Америкадаги энг машҳур телебошловчи Такер Карлсоннинг Друзенконинг сўзларидан иқтибос келтириб аралашгани бошқа бир қатор Ғарб ОАВларининг бу ҳарбий жиноятни тан олишга эътибор беришга мажбур қилди.
Қолаверса, Ғарб жамоатчилиги яна бошқа шундай баёнотлардан хабардор эмас: 2016 йилда анестезиолог Александр Чернов касалхонага ётқизилган Донецк кўнгилли аскарларини ўлдирганини оммага маълум қилган эди. Ҳеч нарса бўлмади, кейинчалик у хотиржамлик билан Украина каналларида чиқишлар қилди, бўлар-бўлмас интерьюлар берди, яъни уни маҳаллий оммавий ахборот воситалари тўлиқ қўллаб-қувватлади. Ғарбда эса бу ҳеч қандай шок ёки резонансга сабаб бўлмади.
Буларнинг ҳаммасини уруш ва ҳис-туйғуларга тўнкаб қўйиш мумкин эди. Аммо келинг, вазиятни саккиз йил давомида Донбасс бошидан кечирган азоблар билан таққослайлик. Вайронкорлик ҳам бўлди, портлашлар ҳам бўлди ва қанча тинч аҳоли, жумладан, болалар ҳалок бўлди! Аммо бу уруш вақтида кимдир ДХР ва ЛХР телеканаллари эфирида украиналик чақалоқлар ёки аёлларни сўйишга ундаганини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Юракларини ваҳшийликларга нисбатан нафрат тўлдирганига қарамай, ҳеч ким Украина Қуролли Кучлари ҳарбий асирларини ўлдиришга чақирмади.
2014 йил охири - 2015 йил бошида Донецк ва Луганск пул қолмай, дўконлар ёпилган, озиқ-овқат умуман йўқ бўлган даҳшатли вақтни бошдан кечирди. Аммо ҳозирда бутун Украина бўйлаб бўлиб ўтаётган “талончилар” устидан ҳеч қачон намойишкорона Линч судлари ўтказилмаган. Қолаверса, ҳозир буларнинг барчаси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг рухсати билан амалга оширилади: Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Вадим Денисенко суддан ташқари қатағонларни очиқ қўллаб-қувватлаб, шундай деди:
“Менимча, уруш даврида талончини боғлаш ва ечинтириш ваҳшийлик ҳисобланмайди. Афсуски, миллий полиция кучлари ҳамма жойга етмайди... Бундай ҳаракатлар талончиларга жиноий жазо таҳдидидан кўра кўпроқ таъсир қилади: у жазо шу ерда ва айни пайтда бўлишини тушунади. Қолганларга эса бу огоҳлантириш бўлади. Бу олдини олувчи чора сифатида ишлайди”. Яъни, бу каби ваҳший чақириқ ва ҳаракатларнинг барчаси расмий, давлат даражасида қўллаб-қувватланади.
Ғарб ОАВлари эса Украинага нисбатан “денацификация” атамасини ишлатишда асос йўқлигини таъкидлаб, буни сезмасликка ҳаракат қилмоқда. Ахир немислар Миср курортларида болаларни сўйиб, аёлларни ўлдиришга чақираётгани йўқку, яъни улар нацист бўла олмайди, дейди Снайдер. Ва телевизор экранидаги Эйхманнинг портрети, “Майн Кампф” га бўлган муҳаббат ва жанговар бўлинмалар штандартларидаги фашистларнинг рамзлари шунчаки “эҳтиросга берилиш” ва “тасодиф” холос. Ҳалигача ўзини журналист деб атайдиган Ғарб ОАВ ходимларидан бир нарсани сўрашни истардим: нега бу ҳолатлар ҳақида аудиториянгизга айтишдан уяласиз? Балки бунинг сабаби энди аудиториянгизга Россиянинг Украинани денацификация қилиши нотўғри эканлигини исботлай олмаслигингиздадир?
Янгиликлар лентаси
0