ЙПХ ходими тасвирини унинг рухсатисиз тарқатиш тақиқланиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровСотрудники ДПС и Национальной гвардии на посту в Ташкенте
Сотрудники ДПС и Национальной гвардии на посту в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2022
Oбуна бўлиш
Ички ишлар вазирлиги тегишли Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистонда ЙПХ ходими тасвирини унинг рухсатисиз тарқатиш тақиқланиши мумкин. ИИВ тегишли низомга қўшимча киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Ҳужжат билан йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ва махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низом 19-бандининг олтинчи хатбошисини тўлдириш таклиф қилинмоқда.
ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирмаслик.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси 29 мартга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0