https://sputniknews.uz/20220324/ypx-mashinasi-ustiga-chiqqan-voyaga-etmagan-bolaning-otasi-jarimaga-tortildi-23529564.html
ЙПХ машинаси устига чиққан вояга етмаган боланинг отаси жаримага тортилди
ЙПХ машинаси устига чиққан вояга етмаган боланинг отаси жаримага тортилди
Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда тўхтаб турган ЙПХ машинаси устига чиққан вояга етмаган боланинг отаси жаримага тортилди.
2022-03-24T12:14+0500
2022-03-24T12:14+0500
2022-03-24T12:14+0500
ҳодисалар
йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
қорақалпоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0c/14521850_0:321:3071:2048_1920x0_80_0_0_23e36dba0c2831d153d7d0121143f133.jpg
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Қорақалпоғистонда тўхтаб турган ЙПХ машинаси устига чиққан вояга етмаган боланинг отаси жаримага тортилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) маълум қилди.Авалроқ ижтимоий тармоқларда бир фуқаро тўхтаб турган ЙПХ автомобили устидан юриб ўтгани тасвирланган видео тарқалган эди.ЙҲХББ хабарига кўра, воқеа 25 январь куни соат 15:00 ларда Қўнғирот тумани Ипак йўли кўчасида рўй берган. 2005 йилда туғилган Б.Т. ЙҲХБга тегишли тўхтаб турган “Lacetti” махсус хизмат автомобилининг устига чиққан.Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилиб, тўпланган ҳужжатларни вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси ўрганган.Бу вояга етмаган боланинг отаси Ж.Т.га нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан БҲМнинг бир баравари миқдорида (270 минг сўм) жарима жазоси белгиланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0c/14521850_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_5244b95d187828206152d0542b3b7b7c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йпх машинаси қорақалпоғистон
йпх машинаси қорақалпоғистон
ЙПХ машинаси устига чиққан вояга етмаган боланинг отаси жаримага тортилди
Аввалроқ интернетда бир йигитнинг тўхтаб турган ЙПХ автомобили устидан юриб ўтгани акс этган видео тарқалган эди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Қорақалпоғистонда тўхтаб турган ЙПХ машинаси устига чиққан вояга етмаган боланинг отаси жаримага тортилди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ)
маълум қилди. Авалроқ ижтимоий тармоқларда бир фуқаро тўхтаб турган ЙПХ автомобили устидан юриб ўтгани тасвирланган видео тарқалган эди.
ЙҲХББ хабарига кўра, воқеа 25 январь куни соат 15:00 ларда Қўнғирот тумани Ипак йўли кўчасида рўй берган. 2005 йилда туғилган Б.Т. ЙҲХБга тегишли тўхтаб турган “Lacetti” махсус хизмат автомобилининг устига чиққан.
Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилиб, тўпланган ҳужжатларни вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси ўрганган.
Бу вояга етмаган боланинг отаси Ж.Т.га нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан БҲМнинг бир баравари миқдорида (270 минг сўм) жарима жазоси белгиланган.