Солиқ маъмурчилигига оид ўзгаришлар келгуси йилга қолдирилиши мумкин – молия вазири

© Международный пресс-клубПервый заместитель председателя Центрального банка Республики Узбекистан Тимур Ишметов
Первый заместитель председателя Центрального банка Республики Узбекистан Тимур Ишметов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2022
Oбуна бўлиш
Молия вазири Тимур Ишметов солиқ маъмурчилигига оид барча ўзгаришларни бир неча ойга ёки келгуси йилга қолдириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ҳар қандай вазиятда Ҳукуматнинг асосий вазифаси макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш бўлади. Бу ҳақда молия вазири Тимур Ишметов президент раисилигида йиғилишдан сўнг маълум қилди.
“Бунда бюджетга таъсири (дунёда бўлаётган воқеаларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсири – таҳр.) ҳисоб-китоб қилинди. Топшириқ олиндики, тасдиқланган бюджет тақчиллигини сақлаб қолиш, яъни ортиқча харажатларга йўл қўймаслик. Иш ҳақи, пенсия, нафақаларни ўз вақтида тўлаб бориш бўйича чораларни кўриб бориш”, - деди молия вазири.
Ишметовнинг сўзларига кўра, солиқ маъмурчилигига ўзгаришларни оид келгуси йилга қолдириш таклифи кўриб чиқилмоқда.

“Солиқ маъмурчилигига оид барча ўзгаришларни бир неча ойга ёки келгуси йилга қолдириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Бу йўналишда тадбиркорлик субъектлари билан иш олиб борилади. Кейинги ҳафтадан Солиқ қўмитаси билан биргаликда анкета саволларини тайёрлаяпмиз, ҳозирги вазиятда тадбиркорларда қандай янги нима муаммолар пайдо бўлгани, уларнинг фикрича, Молия вазирлиги ва солиқ қўмитаси қандай ёрдам бериши мумкинлигини аниқлаш учун фидбэк олиш мақсадидаги сўровнома”, - деди Молия вазири раҳбари.

Молия вазирлиги ҳузурида ишчи гуруҳлар солиқ ва божхона маъмурчилиги масалалари бўйича тадбирларлар билан учрашувлар ўтказишади.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0