https://sputniknews.uz/20220324/rossiya-iqtisodiy-rivojlanish-vaziri-toshkentga-keladi-23542132.html
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Тошкентга келади
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Тошкентга келади
Sputnik Ўзбекистон
Россия делегацияси иқтисодий ривожлариш вазири Максим Решетников бошчилигида Тошкентга ташриф буюради. Россия делегацияси Ўзбекистон пойтахтига 25 март куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
2022-03-24T17:55+0500
2022-03-24T17:55+0500
2023-04-05T18:36+0500
сиёсат
тошкент
тошкент халқаро инвестиция форуми
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/18/23538319_0:0:656:369_1920x0_80_0_0_86e2cecbd68775fb37bba947a232c270.jpg
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россия делегацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников бошчилигида Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.Россия делегацияси Ўзбекистон пойтахтига 25 март куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Форумнинг биринчи кунидаги ялпи мажлисда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов қатнашди.24-26 март кунлари бўлиб ўтаётган Тошкент халқаро инвестиция форумида ялпи мажлис ва шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинглар каби 40 дан ортиқ тадбирлар кўзда тутилган. Ўзбекистон инвесторларга 200 дан ортиқ жозибадор лойиҳа таклифлари ҳавола этади.Россия ва Ўзбекистон вилоятларини ўзаро нима боғлайдиЭслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрида Тошкентда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги II ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтган эди. Россия Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий сармоядорларидан бири ҳисобланади. Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Россиянинг республика иқтисодиётига тўпланган сармоялари ҳажми 10 млрд доллардан ошади. Россия капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони сўнгги тўрт йил ичида 2,5 баравар кўпайиб, ва 2 мингдан ошган.Айни пайтда давлатлар 150 дан ортиқ қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда, уларнинг умумий қиймати қарийб 14 млрд долларни ташкил этади.Ташқи савдо айланмасига кўра, Россия Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкори ҳисобланади. Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги ташқи савдо айланмаси 42,1 миллиард долларга етган бўлса, шунинг 17,9 фоизи Россия улушига тўғри келади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/18/23538319_72:0:564:369_1920x0_80_0_0_65858dc2979f5b754b15e854885c6d1c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия иқтисодий ривожланиш вазири тошкент тошкент халқаро инвестиция форуми максим решетников
россия иқтисодий ривожланиш вазири тошкент тошкент халқаро инвестиция форуми максим решетников
Россия иқтисодий ривожланиш вазири Тошкентга келади
17:55 24.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Россия делегацияси Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россия делегацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников бошчилигида Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси
хабар қилди. Россия делегацияси Ўзбекистон пойтахтига 25 март куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Форумнинг биринчи кунидаги ялпи мажлисда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов қатнашди.
24-26 март кунлари бўлиб ўтаётган Тошкент халқаро инвестиция форумида ялпи мажлис ва шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинглар каби 40 дан ортиқ тадбирлар
кўзда тутилган. Ўзбекистон инвесторларга 200 дан ортиқ жозибадор лойиҳа таклифлари ҳавола этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрида Тошкентда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги II ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтган эди. Россия Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий сармоядорларидан бири ҳисобланади. Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Россиянинг республика иқтисодиётига тўпланган сармоялари ҳажми 10 млрд доллардан ошади. Россия капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони сўнгги тўрт йил ичида 2,5 баравар кўпайиб, ва 2 мингдан ошган.
Айни пайтда давлатлар 150 дан ортиқ қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда, уларнинг умумий қиймати қарийб 14 млрд долларни ташкил этади.
Ташқи савдо айланмасига кўра, Россия Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкори ҳисобланади. Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги ташқи савдо айланмаси 42,1 миллиард долларга етган бўлса, шунинг 17,9 фоизи Россия улушига тўғри келади.