Путиннинг газли ультиматуми. Европа ноилож қолди

© Sputnik / Владимир ТрефиловМонеты номиналом один рубль
Монеты номиналом один рубль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2022
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи бундан буён газ учун рубльда тўлашга мажбур бўлади. Бу жаҳон иқтисодида қандай ўзгаришларга олиб келиши мумкин?
Ўтган 23 март, сўзсиз тарихда қоладиган кун бўлди. Чунки айнан шу кун Россия президенти Владимир Путин таалуқли вазирлик ва муассасаларга хорижга етказиб берилаётган Россия гази учун ҳисоб-китобларни рублга ўтказишни топширди. Бу муболағасиз сўнгги йилларда содир бўлган энг аҳамиятли воқеалардан бири бўлди. Барчамиз шу кунларда янги, юқори қийматга эга бўлган ва ишончли дунёвий валюта пайдо бўлишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кўз олдимизда, бутун жаҳон иқтисодини қулга айлантирган, нефт-доллар устуворлигининг сўнгги нурлари сўнмоқда.
Ушбу воқеанинг аҳамияти нақадар муҳим эканини тушуниш мушкул эмас. Ўзингиз қаранг, Жаҳон банки ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилда дунёда табиий газ бозори ҳажми 446 миллиард долларни ташкил қилган. 2021 йил натижалари ҳали ҳисобланмаган, лекин бозор ҳажми 553 миллиардгача ўсиши керак эди. 2025 йилга келиб эса мутахассислар газ бозори ҳажми мисли кўрилмаган 758 миллиардга етишини башорат қилишмоқда.
Ушбу рақамларни биз одатий бўлган америка долларида ҳисобладик, лекин бу фақат ҳозирча. Чунки бугунги кунда табиий газни олди-сотиди шартномаларининг 80% айнан долларда амалга оширилмоқда. Доллар – бу Америка молиявий гегемонияси ўнлаб йиллар давомида таянган асосий устунлардан биридир.
Янги давр келмоқда в унда Россияга душман бўлган давлатлар ўз хатолари оқибатида мутлақ оддий танлов қилишга мажбур: Россия гази учун рублда тўлаш ёки бозорда муқобил таъминловчи излаш, эҳтимол арзонроқ одатий доллар қабул қиладиган.
Ушбу талаб кимга таалуқли эканини билиш учун президентнинг 2022 йил 5 март куни имзоланган яна бир фармони билан танишамиз. Унда Россияга қарши санкциялар қабул қилган нодўст мамлакатлар рўйхати аниқ келтирилган: Украина, АҚШ, ЕИ давлатлари, Британия, АҚШ,
Канада, Австралия, Япония, Сингапур, Тайвань, Норвегия, Жанубий Корея ва яна бир қатор майда давлатлар.
Юқорида келтирилган давлатлар орасида фақат АҚШ ўз суюлтирилган газига эга. Яқинда у газ экспорти бўйича Австралия ва Қатардан ўзиб кетди. Лекин жимгина Вашингтондаги акаларга бўйсўнган Европада эса вазият чатоқ.
Европада танлаш имкони чекланган. ЕИ агар Россия гази учун рубльда тўлашни истамаса, шунчаки газ вентилини бураб ёпиб қўя олмайди. Яна бир бор айтамиз, Россия шу кунга қадар газ етказиб беришдан бирор маротаба воз кечмаган ва ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажариб келмоқда.
Россия газидан энг манфаатдор бўлган Европа давлати бу ЕИ етакчиси Германия. 2020 йилда немислар Россиядан 155 миллиард метр куб газ сотиб олди. Ундан 75 миллиардини Германия ўз эҳтиёжларига ишлатган, қолганини эса бошқаларга сотган. Айтиш жоизки немислар Россия газини узоқ муддатли шартномалар асосида 850 доллардан сотиб олади ва биржа нархи 1300 доллардан сотади (бироз олдин 2500 эди). Германия бюджети Россия газини сотишдан йирик даромад олаётганини ҳисоблаш қийин эмас.
Яқинда газ бозорида бўлажак воқеаларни олдиндан билгандек, иқтисодиёт вазири Роберт Хабек Германия иқтисоди - 55% Россия гази, 52% - Россия кўмири ва 34% - Россия нефтига муҳтож эканини таъкидлаган эди. Германия Москва билан ҳамкорликдан воз кечса оммавий ишсизлик ва камбағаллик бошланишини башорат қилган эди. “Иқтисод бундай шокка дош бера олмайди”, - деган эди Хабек.
Шунингдек, яқинда иқтисодиёт мутахассислари Германия Россия газидан бутунлай воз кечган тақдирда воқеалар қандай ривожланишини компьютер дастурлари ёрдамида моделлаштиришган эди. Виртуал краш-тест натижасига кўра, Россия зангори оловисиз Германияда иситиш тизими ишдан чиқади, бу ўз навбатида шамоллаш касалликлари кўпайишига олиб келади. Аҳоли қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланишни бошлайди, оқибатда ёнғинлар кўпаяди. Дори воситалари дефицити кучаяди, касалхона ва қариялар уйларида муаммолар бошланади. Газ етишмовчилиги енгил саноат, озиқ-овқат саноати, чорвачилик соҳаларини йўқ қилади. Россия гази транзитидан олинаётган даромадлар йўқ бўлади.
Нон ва нон маҳсулотлари соҳасида ҳам жиддий муаммолар юз беради. Маҳсулот нархи кескин ошади. Бунга Россия ва Украинадан олиб келинаётган буғдой нархи ошиши бунга ўз ҳиссасини қўшади. Германия 26% буғдойни айнан ушбу давлатлардан импорт қилади. Бу йил Украинада буғдой ҳосили қандай бўлиши номаълум, чунки экин вақти ўтиб бормоқда. Россия бўлса буғдой экспортига вақтинча чеклов киритган.
Россия гази, кўмири ва мазутидан воз кечиш – Германияда ишлаб чиқарилаётган жами электр энергиясини 25%га қисқартиради. Устига устак, Олаф Шольц бошчилигида Германия раҳбарияти йил охирига қадар сўнгги 3та АЭСни ҳам ёпишни ваъда қилган. Бу яна минус 11% электр дегани. Охир оқибат Германия йил охирида жами ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг учдан биридан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ривожланган оғир саноат ва юқори турмуш даражасига эга бўлган мамлакат учун ҳалокатли бўлиши мумкин.
Ушбу вазиятда Владимир Путиннинг кечаги баёноти Германия ва бутун Европа учун тундаги чақмоқдек бўлди. Кун охирида Германия газ саноати Zukunft Gas раҳбари Тимм Келер “Германия Россиянинг газ контракти учун тўловларни рублда амалга оширш талабини катта саросима билан кутиб олди” деган баёнот билан чиқди.
Вужудга келган вазиятни ҳисобга олганда, нодўст мамлакатларга Россиянинг ушбу талаби ёқадими ёқмайдими рублда тўлашига тўғри келади.
P.S. Москва валюта биржаси ушбу янгиликка аллақачон реакция билдирди. Путин нутқидан сўнг доллар курси тушишни бошлади. Умуман санкциялар фонида 120 рублга чиққан доллар курси 11 мартдан сўнг тўхтовсиз тушиб келмоқда. Бугун Мосбиржа курси 103 рубл.
Янгиликлар лентаси
0