Ипотека ва таълим кредитлари фоиз ставкалари йил охиригача ўзгаришсиз қолади

© Фото: пресс-секретарь ЦБ УзбекистанаНовые банкноты в 50 тысяч сумов и 100 тысяч сумов
Новые банкноты в 50 тысяч сумов и 100 тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2022
Oбуна бўлиш
Молия вазири Тимур Ишметов йил охиригача ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаларини ўзгартирмаслик ҳақида топшириқ берилганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметов Марказий банк ставкаси оширилганига қарамай, таълим ва ипотека кредитлари фоиз ставкалари йил охиригача ўзгаришсиз қолишини маълум қилди.
Президент макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича топшириқлар берган. Жумладан, Марказий банкнинг асосий ставкани 14 фоиздан 17 фоизга оширгани ташқи омил таъсирида вақтинчалик чора сифатида кўрилмоқда.
“Бизда иккита йирик дастур бор: ипотека ва таълим кредити. Тижорат банкларидан ипотека бўйича 20 йилга, таълим кредити бўйича 7 йилга ресурслар давлат бюджетидан банкларга ажратилади. Марказий банк ставкаси бунга боғланган эди. Қонунчилик бўйича ресурслар уч фоиз бандга ва банкдан ажратилган кредитлар ҳам уч фоиз бандга ошиши керак эди. Лекин йилни охиригача бу чорани қўлламаслик топшириғи (президент томонидан – таҳр.) бўлди, яъни ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоиз ставкалар оширилмайди”, – деди Ишметов.

Мавзуга оид:

Асосий ставка нега оширилди
Озиқ-овқат, инфляция, валюта курси: президент ҳузуридаги йиғилиш
Солиқ маъмурчилигига оид ўзгаришлар келгуси йилга қолдирилиши мумкин – молия вазири
Янгиликлар лентаси
0