ФВВ совуқ кунларда ис газидан заҳарланишдан огоҳлантирди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрофессия трубочиста
Профессия трубочиста - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2022
Oбуна бўлиш
ФВВ март ойида ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш сезиларли даражада фаоллашиши муносабати билан эҳтиёт чораларини эслатди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Март ойининг ўтган даврида ёнғин, ис газидан заҳарланиш ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фожиалар юз берди. Бу ҳақида АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Ўлмас Музаффаров иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
“Қиш даврининг ортда қолганлигига қарамасдан сўнгги пайтларда республикада иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида инсонларнинг ис газидан заҳарланиш ҳолатлари ҳамон ташвишли бўлиб қолмоқда. Ўтган йиллар таҳлили натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ўзига хос ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш ҳолатлари шу даврда сезиларли даражада фаоллашади”, дейди Ўлмас Музаффаров.
ФВВ юқоридаги каби фожиаларга йўл қўймаслик, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида хавфсизлик қоидаларига амал қилишни сўраб қолмоқда.
Хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича тавсиялар:
қўлбола ва носоз газ, электр иситиш мосламаларидан асло фойдаланманг;
иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлиги, мўриларнинг турли буюм ва тўсиқлар билан беркилиб қолмаганлигига доим эътибор қаратинг;
мутахассисларни жалб этган ҳолда иситиш печлари ва уларнинг мўриларини яна бир бор тозалатиш чораларини кўринг;
иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;
газ ускуналарини улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг;
газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
носоз электр розетка, ўчиргич, электр жиҳоз ва маиший техникалардан фойдаланманг;
электр сим ва кабелларнинг ташқи ҳимоя қобиқларининг ҳимоялаш даражаси йўқолган ёки зарарланганларидан фойдаланманг;
ёш болаларни уйда қаровсиз қолдирманг ва уларга олов билан боғлиқ уй юмушларни берманг;
Шу билан бирга, вазирлик хонада газ ҳиди сезилса, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланмаслик, дарҳол хонани шамоллатиш, газ ускуналари билан носозликлар аниқланганда ҳудудий газ таъминоти филиалларига зудлик билан хабар беришни тавсия қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0