“Болтиқ йўлбарслари” жарликка сакрашга тайёрланишмоқда

© AP Photo / Roman KoksarovВойска НАТО на военной базе Адажи в Кадаге, Латвия
Войска НАТО на военной базе Адажи в Кадаге, Латвия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2022
Oбуна бўлиш
Болтиқ мамлакатларини бемулоҳаза ҳарбийлаштириш, НАТОнинг мунтазам машғулотлари, Болтиқбўйи ҳудудида хорижий қўшинлар ва зарба берувчи қуролларнинг доимий бўлиши чегарадош Беларусь ва Россия билан эҳтимолий хавфли можарони шакллантирди.
“Болтиқ йўлбарслари” учун олдиндан ҳалокатга олиши келиши аён бўлган “нотўғри” қўшниларга қарши қуролли тажовузкорлиги вақт ёки Вашингтон жамоаси иши бўлмоқда. Украинадаги воқеалар тасдиқлайдики: НАТОнинг шарққа силжиш геосиёсий мазмуни - демократия уруғи эмас, балки Москва ва Минск билан қайноқ уруш.
НАТОнинг Латвиядаги кенгайтирилган (хорижий) жанговар гуруҳи Канададан қўшимча кучларни олишда давом этмоқда – ўзининг қурол техникаси бўлган 460 артиллериячи. Адажи базасидаги Канада қўшинлари сони 660 аскаргача кўпаяди, ва бу Латвия Миллий қуролли кучлари таркибининг 10 фоиздан зиёди.
Канадалик мутахассислар Адажи базасида латвиялик ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва машғулотларни ташкил этишда асосий ролни ўйнашади. Қолаверса, канадаликлар ўқувлардан жанговар ҳаракатларга ўтишга тайёрликларини билдиришди. “Тинчланиш” операцияси доирасида Канада Болтиққа ўзининг “Halifax” турдаги ракета фрегатларини ҳам жўнатди, душманнинг сувости қайиқлари, сувусти кемаларини қидириш ва йўқ қилишга мўлжалланган CP-140 Aurora патрул самолётлари ишга солинган.
Қайд этиш жоизки, бусиз ҳам Латвияда мана бешинчи йилдирки хорижий қўшинларнинг катта ва яхши қуролланган контингенти бўлиб турибди – Канада, Албания, Чехия, Исландия, Италия, Черногория, Польша, Словении, Испания ва Словакиянинг 1500 нафардан зиёд аскари. Россия Қуролли кучларининг (ҚК) Украинадаги махсус операцияси бошланишига қадар Пентагон Болтиқ мамлакатларига Италиядан 800 нафар ҳарбий хизматчи ҳамда бир нечта F-35 қирувчилари ва ўттизтача AH-64 Apache вертолётларини қўшимча равишда жўнатганди.
Польша “иккинчи фронти” Украина давлатига таҳдид солмоқда
24 февралдан сўнг Шарқий Европага 22 мингга яқин хорижий ҳарбий хизматчилар қўшимча жойлаштирилган, алянс биринчи марта ўзининг тез муносабат билдирувчи кучларини сафарбар қилди – 40 минга яқин ҳарбий хизматчилар, жумладан, “бетараф” Финляндия ва Швециядан.
Аммо Латвия президенти Эгилс Левитс АҚШ армияси ҳамиша бўлиши ва Латвия ҳудудида “мутлақо хорижий” ҳарбий база жойлаштирилишини талаб қилмоқда. Латвия мудофаа вазири Артис Пабрикс Миллий қуролли кучлар учун Туркиянинг “Bayraktar” дронларини етказиб беришни муҳокама қилмоқда. Қандай қилиб тажрибали “кўнгиллиларни” Украинага жўнатиш устида бош қотирмоқда. Бошқа “Болтиқ йўлбарслари” ҳам сўнгги сакрашга – жарликка васвасали мойилликни намоён этишмоқда.

Йўлаклар деворлар билан тугайди

Болтиқбўйи ҳарбий-сиёсий кескинликнинг марказига айланмоқда. Литва (350 нафар немис аскари) ва Эстония (1000 нафар Британия аскари ва “Challenger”, 200 нафар француз аскари ва тўртта “Mirage” қирувчиси) хорижий ҳарбийлар бўлишини кўпайтирди.
Болтиқ мамлакатлари Украинага бирдамлик рамзи тариқасида 10 нафар Россия элчихоналари ходимларини жўнатиб юборишди.
Латвия, Литва ва Эстония Россиянинг денгиз қамали ва ўзларининг тажовузкорлик хатти-ҳаракатлари учун жазосиз қолишлари ҳақида орзу қилишади. Шу боис ЕИ ва НАТОдаги катта ҳамкорларидан Россия байроғи остидаги кемалар учун денгиз портларини ёпишни, “Patriot” зенит-ракета мажмуаларини бепул беришни талаб қилишмоқда. Литва яқинда 16 кмгача баландликда, 40 кмгача узоқликда ишлайдиган Норвегия мажмуаларини харид қилди, бироқ бу аллақачон камлик қилмоқда.
“Unified Response” машқлар шаклидаги Литва жанубидаги уч ҳафталик полигон машғулотларидан сўнг буюк Литва князи Альгирдас батальони “стратегик” Мариямпольский уезди, Россиянинг Калининград вилоятига чегарадош ерга ўтди. Болтиқ мамлакатларини Польша ва “катта НАТО” билан боғловчи Сувалски йўлаги деб аталувчининг шимолий қисмида литвалик жангчилар қўриқлаш ва бошқа тактик операцияларни ўтказишмоқда. Анчадан бери кутилаётган Россия-Беларусь қўшинларининг бостириш кириши, Гронденск вилоятини (Беларусь) ва Калининград (Россия) билан боғланиши ва Болтиқбўйини эгаллаб олинишига йўл қўймаслик мақсадида.
Литва миллий армияси бу хомхаёлларга жуда жиддий муносабатда, душманнинг ҳужуми остида шаҳарларга чекиниш ва у ерда жанг қилишга ҳозирланмоқда – тинч аҳоли ортида (Украина Қуролли кучларининг Мариуполдаги тактикасини ёдга оламиз).
НАТО "тинчликпарварлари"га "Ханжар"ли огоҳлантириш
Клайпеда денгиз портида “Sachsen-Anhalt” немис фрегати келиб тўхтади. Бу ракетаи қурол узоқликдаги ҳаво, сувости ва ерустидаги нишонларни яксон қилишга мўлжалланган. Ким душман? Жавобсиз савол, НАТО мамлакатлари ташқи сиёсати бир неча йиллар олдинга тузиб қўйилган.
Камуфляж кийиб, Литва президенти Гитанас Науседа Пабраде полигонидаги АҚШнинг қуруқликдаги қўшинлари зирҳли танк батальони ҳарбий хизматчиларини кўргани борди, гўёки республикада Америка ҳарбийлари америкапараст лаганбардорларидан бошқа муҳим иш йўқдек.
Бельгия ҲҲКнинг F-16 қирувчилари Эстония ҳаво майдонида кунига беш марта парвоз қилади – бевосита Россия чегараларига яқин ҳудудда.
Маълумки, яқин масофадаги парвозлар душманнинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаасини ёриш учун фойдаланилади (Ленинград ва Псков вилоятларида).

Учиб келиб, дакки ейишади

Бир вақтнинг ўзида Польша ҳудудида, Беларусь чегаралари яқинида АҚШнинг зиҳрли техникаси фаол жамланмоқда. НАТО Шарқий Европадаги тўртта янги гуруҳ ҳақида гапирмоқда (жами – саккизта).
Россия ТИВ Болтиқ минтақасида НАТОнинг хорижий ҳарбий гуруҳлари ва инфратузилмалари кўпайиши иғволи хусусиятга эга ва зиддият даражасини кучайтиради.
Шу билан бирга “ҳамкорларнинг” минтақавий ташвиш учун объектив сабаблари йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Тинчликсевар Россия ва Беларусь Вашингтон ва Брюссель томонидан адоват ва русофобия гирдобига тортилган Болтиқ мамлакатларига ҳудудий даъволари йўқ.
Бу лойиҳанинг якунида Россия ҚК тинчликка мажбурлаш (демилитаризация) махсус операцияси кўриб турибди. Москва Болтиқдаги қўшниларнинг Россияга қарши сиёсатидаги маънони кўрмайди ва Латвия, Литва, Эстонияни жарликка қуламасликка чақирмоқда. Ҳатто ЕИ, АҚШ ва НАТОнинг катта пуллари эвазига иккинчи ҳаётни сотиб ололмайсан.
Янгиликлар лентаси
0