https://sputniknews.uz/20220323/tatariston-rahbari-ozbekistonga-keldi-23498597.html
Татаристон раҳбари Ўзбекистонга келди
Татаристон раҳбари Ўзбекистонга келди
Sputnik Ўзбекистон
Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келди.Тошкент аэропортида уни Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ва бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков кутиб олишди.
2022-03-23T09:57+0500
2022-03-23T09:57+0500
2022-03-23T10:04+0500
сиёсат
рустам минниханов
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/17/23498272_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_b44c9efe270efe570c3daace2d0541e5.jpg
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.Тошкент халқаро аэропортида уни Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков кутиб олишди.Рустам Минниханов ташрифи давомида ишбилармон доиралар ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан музокаралар ўтказади.Рустам Минниханов ва Татаристон делегациясининг Ўзбекистонга ишчи сафарининг асосий тадбирларидан бири "Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки қурилишига тамал тоши қўйилишига бағишланган маросимда иштирок этиш бўлади. Технопарк Қозоннинг “Химград” технополиси билан ҳамкорликда бунёд қилинмоқда.Технопарк ҳудудида юқори қўшимча қийматга эга ва халқаро сифат стандартларига мувофиқ нефть-кимё ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг қарорлари билан "Ўзкимёсаноат" ва "Химград" Чирчиқ шаҳрида Россия компанияларининг ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштиришга мўлжалланган индустриал парк ташкил этмоқда. Технопарк ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади. Қонунда белгиланган солиқ имтиёзлари, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Технопарк иштирокчилари, Дирекция ва бошқарув компанияси томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 10 йил муддатга берилади.Технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари бири юқори қийматга эга бўлган, ташқи бозорда харидоргир ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш, халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш. Қолаверса, Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш орқали маҳсулот экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш вазифалардан биридир.2021 йил якунлари кўра, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 200 миллион долларни ташкил этган. Сўнгги беш йил ичида Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар мустаҳкамланди.Бугунги кунда вазирликлар, савдо-саноат палаталари, корхоналар, ташкилотлар ва олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги қатор келишувлар ва меморандумлар имзоланган ва амалга оширилмоқда. Татаристоннинг КАМАЗ, "Татнефть", "Химград", "КЭР-Холдинг", "Татхимфармпрепарати", ПОЗиС ва бошқа етакчи компаниялари билан самарали ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210618/ozbkiston-va-tatariston-aloqalari--19302237.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/17/23498272_171:0:2900:2047_1920x0_80_0_0_474e0da7ac14839a301f45c1e33bd3c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
татаристон раҳбари рустам минниханов ўзбекистонга ташриф ўзбекистон татаристон муносабатлари
татаристон раҳбари рустам минниханов ўзбекистонга ташриф ўзбекистон татаристон муносабатлари
Татаристон раҳбари Ўзбекистонга келди
09:57 23.03.2022 (янгиланди: 10:04 23.03.2022) Рустам Минниханов "Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки қурилишига тамал тоши қўйилишига бағишланган маросимда иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Татаристон раҳбари Рустам Минниханов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Тошкент халқаро аэропортида уни Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков
кутиб олишди.Рустам Минниханов ташрифи давомида ишбилармон доиралар ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан музокаралар ўтказади.
Рустам Минниханов ва Татаристон делегациясининг Ўзбекистонга ишчи сафарининг асосий тадбирларидан бири "Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки қурилишига тамал тоши қўйилишига бағишланган маросимда иштирок этиш бўлади. Технопарк Қозоннинг “Химград” технополиси билан ҳамкорликда бунёд қилинмоқда.
Технопарк ҳудудида юқори қўшимча қийматга эга ва халқаро сифат стандартларига мувофиқ нефть-кимё ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг қарорлари билан "Ўзкимёсаноат" ва "Химград" Чирчиқ шаҳрида Россия компанияларининг ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштиришга мўлжалланган индустриал парк ташкил этмоқда. Технопарк ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади. Қонунда белгиланган солиқ имтиёзлари, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Технопарк иштирокчилари, Дирекция ва бошқарув компанияси томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 10 йил муддатга берилади.
Технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари бири юқори қийматга эга бўлган, ташқи бозорда харидоргир ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш, халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш. Қолаверса, Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш орқали маҳсулот экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш вазифалардан биридир.
2021 йил якунлари кўра, Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 200 миллион долларни ташкил этган. Сўнгги беш йил ичида Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар мустаҳкамланди.
Бугунги кунда вазирликлар, савдо-саноат палаталари, корхоналар, ташкилотлар ва олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги қатор келишувлар ва меморандумлар имзоланган ва амалга оширилмоқда. Татаристоннинг КАМАЗ, "Татнефть", "Химград", "КЭР-Холдинг", "Татхимфармпрепарати", ПОЗиС ва бошқа етакчи компаниялари билан самарали ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.