https://sputniknews.uz/20220323/shavkat-mirziyoev-tatariston-prezidenti-bilan-uchrashdi-23517904.html
Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Рустам Минниханов ва Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон ва Татаристон орасида иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
2022-03-23T19:24+0500
2022-03-23T19:24+0500
2022-03-23T19:47+0500
сиёсат
татаристон
рустам минниханов
шавкат мирзиёев
президент
ҳамкорлик
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/17/23517518_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_39dc7554572ec231ac266d6f9a250c39.jpg
ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов билан учрашди.Учрашувда Рустам Миннихонов Шавкат Мирзиёевга ташриф имконияти учун миннатдорлик билдирди ҳамда кўп миллатли Татаристон Республикаси халқи номидан Шавкат Мирзиёевни ҳамда қардош Ўзбекистон халқини баҳор байрами Наврўз билан самимий табриклади. Шунингдек, Татаристон президенти республикалар орасида ушбу мураккаб кунларда самарали савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар шериклик сақлаб қолинганини юқори баҳолади.Рустам Миннихонов сўнгги 5 йил давомида Татаристон Республикаси ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасидаги муносабатлар изчил мустаҳкамланиб бораётгани, бунда шахсан Ўзбекистон Президентининг роли катта эканини таъкидлади. Хусусан, 2021 йил якунига кўра Татаристон-Ўзбекистон товар айирбошлаш ҳажми қарийб 200 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 23,5 фоизга ошган. Шу билан бирга ушбу ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳали тўлиқ фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд. Айни пайтда вазирликлар, савдо-саноат палаталари, корхоналар, ташкилотлар, олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида бир қатор шартномалар, меморандумлар имзоланган ва амалга оширилмоқда. Рустам Миннихонов айтишига кўра, бугунги кунда хорижда яшайдиган татарларнинг энг кўп қисми Ўзбекистон ва Қозоғистонда истиқомат қилишини эслатди. Хусусан, Ўзбекистонда татарларнинг тахминий сони 300 минг кишидан ошади. Улар асосан Тошкент ва Самарқандда истиқомат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, Татаристон президенти Ўзбекистон президентига татар жамиятини қўллаб-қувватлагани учун шахсий миннатдорчилик билдирди.Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. Рустам Миннихонов Шавкат Мирзиёевни Россия Федерациясига ташрифи доирасида Татаристон Республикасига ташриф буюришни таклиф қилди.
татаристон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/17/23517518_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_6e7694e84fa51c2d0c214d023e84bcec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рустам минниханов шавкат мирзиёев ўзбекистон татаристон иқтисодий алоқалар
рустам минниханов шавкат мирзиёев ўзбекистон татаристон иқтисодий алоқалар
Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти билан учрашди
19:24 23.03.2022 (янгиланди: 19:47 23.03.2022) Рустам Минниханов Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон ва Татаристон орасида иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов билан учрашди.
Учрашувда Рустам Миннихонов Шавкат Мирзиёевга ташриф имконияти учун миннатдорлик билдирди ҳамда кўп миллатли Татаристон Республикаси халқи номидан Шавкат Мирзиёевни ҳамда қардош Ўзбекистон халқини баҳор байрами Наврўз билан самимий табриклади.
Шунингдек, Татаристон президенти республикалар орасида ушбу мураккаб кунларда самарали савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар шериклик сақлаб қолинганини юқори баҳолади.
Томонлар Татаристоннинг "Химград" ОАЖ билан ҳамкорликда ишга тушган "Чирчиқ" кимё-саноат технопаркининг очилиши - учрашув учун яхши сабаб бўлганини бир овоздан таъкидладилар.
Рустам Миннихонов сўнгги 5 йил давомида Татаристон Республикаси ва Ўзбекистон вилоятлари ўртасидаги муносабатлар изчил мустаҳкамланиб бораётгани, бунда шахсан Ўзбекистон Президентининг роли катта эканини таъкидлади.
Хусусан, 2021 йил якунига кўра Татаристон-Ўзбекистон товар айирбошлаш ҳажми қарийб 200 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 23,5 фоизга ошган.
Шу билан бирга ушбу ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳали тўлиқ фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд. Айни пайтда вазирликлар, савдо-саноат палаталари, корхоналар, ташкилотлар, олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида бир қатор шартномалар, меморандумлар имзоланган ва амалга оширилмоқда.
Татаристоннинг етакчи компаниялари - КАМАЗ, Татнефт, Химград, ЭлАЗ, КМПО, КEР-Холдинг, Татхимфармпрепарат, ПОЗиС ва бошқалар билан иш олиб борилмоқда.
Рустам Миннихонов айтишига кўра, бугунги кунда хорижда яшайдиган татарларнинг энг кўп қисми Ўзбекистон ва Қозоғистонда истиқомат қилишини эслатди. Хусусан, Ўзбекистонда татарларнинг тахминий сони 300 минг кишидан ошади. Улар асосан Тошкент ва Самарқандда истиқомат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, Татаристон президенти Ўзбекистон президентига татар жамиятини қўллаб-қувватлагани учун шахсий миннатдорчилик билдирди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар. Рустам Миннихонов Шавкат Мирзиёевни Россия Федерациясига ташрифи доирасида Татаристон Республикасига ташриф буюришни таклиф қилди.