Россия ҳарбийлари “Бастион” қандай УҚК инфратузилмасига зарба берганини кўрсатишди

Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги “Бастион” соҳил ракета мажмуасининг Украина Қуролли кучлари инфратузилмасига берган зарбаси акс этган видеони чоп қилди.
Кадрларда бир неча ракета Украина ҳарбий объектларига томон йўлланганини кўриш мумкин.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.
Янгиликлар лентаси
0