https://sputniknews.uz/20220323/lavrov-ukrainaga-nato-tinchlikparvarlarini-jonatish-oqibatlaridan-ogohlantirdi-23514700.html
Лавров Украинага НАТО тинчликпарварларини жўнатиш оқибатларидан огоҳлантирди
Лавров Украинага НАТО тинчликпарварларини жўнатиш оқибатларидан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Украинада НАТО тинчликпарвар кучларини жойлаштириш Россия армияси ва алянс кучларининг тўғридан-тўғри тўқнашишига олиб келади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МГИМО талабалари билан учрашувда маълум қилди.
2022-03-23T17:34+0500
2022-03-23T17:34+0500
2022-03-23T17:34+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
сергей лавров
украина
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/12/23413616_0:0:3193:1796_1920x0_80_0_0_93522920e380c9506522f3ff6dede40f.jpg
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Украинада НАТО тинчликпарвар кучларини жойлаштириш Россия армияси ва алянс кучларининг тўғридан-тўғри тўқнашишига олиб келади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МГИМО талабалари билан учрашувда маълум қилди.Россия ТИВ раҳбари Польша расмийлари у ерга қўшинларни жўнатиш зарурлиги ҳақида бот-бот такрорлаб келаётгани эслатди.Шу билан бирга Россия вазири Польша Украинага тинчликпарвар кучларини жўнатишни таклиф қилиб, Львовда штаб-квартира очишни хоҳлаб, кейин у ерда қолишни истаётган бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.Аввалроқ Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Украина ўз ҳудудига “истаган кишисини”, жумладан, НАТО тинчликпарварларини таклиф қилиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилган эди.16 март куни эса Польша бош вазирининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари, Польшанинг “Қонун ва адолат” ҳукмрон партияси раҳбари Ярослав Качинский Украинага НАТОнинг тинчликпарвар кучларини юборишни таклиф қилган эди.Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/12/23413616_185:0:2914:2047_1920x0_80_0_0_716c6f9d065664904815a0544fe89e4c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
лавров нато украина тинчликпарвар кучлари
лавров нато украина тинчликпарвар кучлари
Лавров Украинага НАТО тинчликпарварларини жўнатиш оқибатларидан огоҳлантирди
Лавров: Украинага НАТО тинчликпарвар кучларини юбориш Россия армияси ва алянс кучларининг тўғридан-тўғри тўқнашишига олиб келади.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Украинада НАТО тинчликпарвар кучларини жойлаштириш Россия армияси ва алянс кучларининг тўғридан-тўғри тўқнашишига олиб келади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров МГИМО талабалари билан учрашувда маълум қилди.
Россия ТИВ раҳбари Польша расмийлари у ерга қўшинларни жўнатиш зарурлиги ҳақида бот-бот такрорлаб келаётгани эслатди.
“Умид қиламанки, улар нима ҳақида гапираётишганини тушунишади. Бу кўпчилик нафақат йўл қўймаслик, балки умуман бўлмаслигини айтаётган ўша Россия ва НАТО қуролли кучларининг тўғридан-тўғри тўқнашиши бўлади”, -
деди Лавров.
Шу билан бирга Россия вазири Польша Украинага тинчликпарвар кучларини жўнатишни таклиф қилиб, Львовда штаб-квартира очишни хоҳлаб, кейин у ерда қолишни истаётган бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.
Аввалроқ Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Украина ўз ҳудудига “истаган кишисини”, жумладан, НАТО тинчликпарварларини таклиф қилиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилган эди.
16 март куни эса Польша бош вазирининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари, Польшанинг “Қонун ва адолат” ҳукмрон партияси раҳбари Ярослав Качинский Украинага НАТОнинг тинчликпарвар кучларини юборишни таклиф қилган эди.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.