https://sputniknews.uz/20220322/toshkent-imtihon-markazi-testdan-otish--narxlarini-keskin-oshirdi-23475111.html
Тошкент имтиҳон маркази тестдан ўтиш нархларини кескин оширди
Тошкент имтиҳон маркази тестдан ўтиш нархларини кескин оширди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент шаҳридаги ягона марказ 1 апрелдан назарий ва амалий тест синовларидан ўтиш нархини оширади. 22.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-22T11:21+0500
2022-03-22T11:21+0500
2022-03-22T11:21+0500
жамият
ҳайдовчилик гувоҳномаси
тошкент имтиҳон маркази
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/760/40/7604085_0:318:3076:2048_1920x0_80_0_0_ce7b20bc07729758f4ea0477e34173d3.jpg
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент шаҳридаги ягона марказ — Ягона имтиҳон маркази 1 апрелдан тест синовларидан ўтиш нархи оширади. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.Хабарда ёзилишича, марказ очилган пайтда белгиланган 100 минг сўмдан 150 минг сўмга (50 фоизга) ошади.Аввалроқ Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Ягона имтиҳон маркази имтиҳонларида коррупция бутунлай тугатилганини маълум қилиб, фуқароларни фирибгарлардан огоҳлантирган эди.3 февраль куни Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент имтиҳон маркази иш бошлаган. У ерда ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга номзодлар назарий ва амалий тест синовларидан иборат автоматлаштирилган имтиҳондан ўтишлари мумкин. Унинг афзалликларидан бири шундаки, фуқаролар билимини баҳолашда инсон омили иштирок этмайди, бутун жараён автоматлаштирилган ва шаффоф.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/760/40/7604085_345:0:3076:2048_1920x0_80_0_0_fcb5e156b66163bfac1f1bd463bc1f24.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳайдовчилик гувоҳномаси, тошкент имтиҳон маркази
жамият, ҳайдовчилик гувоҳномаси, тошкент имтиҳон маркази
Тошкент имтиҳон маркази тестдан ўтиш нархларини кескин оширди
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент шаҳридаги ягона марказ 1 апрелдан назарий ва амалий тест синовларидан ўтиш нархини оширади.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент шаҳридаги ягона марказ — Ягона имтиҳон маркази 1 апрелдан тест синовларидан ўтиш нархи оширади. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда ёзилишича, марказ очилган пайтда белгиланган 100 минг сўмдан 150 минг сўмга (50 фоизга) ошади.
“Бизнинг асосий ҳамкорларимиз мамлакатларидаги беқарор иқтисодий вазият, мамлакатимизда инфляциянинг тезлашишига сезиларли таъсир кўрсатаётган валюта курсининг кескин ўзгариши муносабати билан юқори сифат ва хизмат кўрсатиш даражасини сақлаб қолиш учун 1 апрелдан бошлаб Тошкент имтиҳон маркази назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш учун биринчи уриниш нархини 150 000 сўмгача оширишга мажбур
”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Ягона имтиҳон маркази имтиҳонларида коррупция бутунлай тугатилганини маълум қилиб, фуқароларни фирибгарлардан
огоҳлантирган эди.3 февраль куни Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент имтиҳон маркази иш бошлаган. У ерда ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга номзодлар назарий ва амалий тест синовларидан иборат автоматлаштирилган имтиҳондан ўтишлари мумкин. Унинг афзалликларидан бири шундаки, фуқаролар билимини баҳолашда инсон омили иштирок этмайди, бутун жараён автоматлаштирилган ва шаффоф.