https://sputniknews.uz/20220322/navoiyda-fuqaroning-ustiga-qizib-turgan-yogni-sepib-yuborgan-ayol-qolga-olindi-23486996.html
Навоийда фуқаронинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган аёл қўлга олинди
Навоийда фуқаронинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган аёл қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Воқеа 9 март куни соат 07:30 ларда Кармана тумани "Бешкент" маҳалласидаги умумий овқатланиш жойида содир бўлган. 38 ёшли Ш.Д. қизи билан фуқаро Б.Н.ни қўл ва оёқлари билан урган. Кейин унинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган.
2022-03-22T17:15+0500
2022-03-22T17:15+0500
2022-03-22T17:15+0500
ҳодисалар
навоий вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/16/23486458_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_dc92d300f9669dba43424416298781de.jpg
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Навоий вилояти Кармана туманида фуқаронинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган аёлга қарши жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.Хабарда ёзилишича, воқеа 9 март куни соат 07:30 ларда Кармана тумани "Бешкент" маҳалласидаги умумий овқатланиш жойида содир бўлган. 38 ёшли Ш.Д. қизи билан биргаликда у ерда ўзаро жанжал кўтариб, фуқаро Б.Н.ни қўл ва оёқлари билан урган. Бундан ташқари, унинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган.Тиббиёт хулосасига кўра, Б.Н.га ўнг қўл билак соҳаси ва бармоқларининг тахминан 2-3 фоиз юзаси I-II даражали куйган.Фуқаро бу билан чегараланмаган. 18 март куни тахминан соат 17:30 ларда ўғли билан яна ўша жойда фуқаро Б.Н. билан жанжаллашган. Жанжал вақтида уриб-тепиб, унга тан жароҳати етказган.Қашқадарёда фуқаро яшин уришидан вафот этдиТаъкидланишича, фуқаро Ш.Д. ва унинг вояга етмаган фарзандлари бир гуруҳ бўлиб содир этган мазкур ҳаракатларга тергов жараёнида ҳуқуқий баҳо берилади.Ҳозир Ш.Д. ҳибсга олинган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг “Безорилик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/16/23486458_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_f41eba8d3fd652796e9279392324ae5e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
навоий ёғни сепиб юборди бу қизни ҳеч ким қайтара олмаяпти
навоий ёғни сепиб юборди бу қизни ҳеч ким қайтара олмаяпти
Навоийда фуқаронинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган аёл қўлга олинди
Навоийда фуқаро фарзандлари билан бошқа бир аёлни дўппослаган. Бундан ташқари, унинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Навоий вилояти Кармана туманида фуқаронинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган аёлга қарши жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати
хабар бермоқда. Хабарда ёзилишича, воқеа 9 март куни соат 07:30 ларда Кармана тумани "Бешкент" маҳалласидаги умумий овқатланиш жойида содир бўлган. 38 ёшли Ш.Д. қизи билан биргаликда у ерда ўзаро жанжал кўтариб, фуқаро Б.Н.ни қўл ва оёқлари билан урган. Бундан ташқари, унинг устига қизиб турган ёғни сепиб юборган.
Тиббиёт хулосасига кўра, Б.Н.га ўнг қўл билак соҳаси ва бармоқларининг тахминан 2-3 фоиз юзаси I-II даражали куйган.
Фуқаро бу билан чегараланмаган. 18 март куни тахминан соат 17:30 ларда ўғли билан яна ўша жойда фуқаро Б.Н. билан жанжаллашган. Жанжал вақтида уриб-тепиб, унга тан жароҳати етказган.
Таъкидланишича, фуқаро Ш.Д. ва унинг вояга етмаган фарзандлари бир гуруҳ бўлиб содир этган мазкур ҳаракатларга тергов жараёнида ҳуқуқий баҳо берилади.
Ҳозир Ш.Д. ҳибсга олинган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг “Безорилик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда