НАТО "тинчликпарварлари"га "Ханжар"ли огоҳлантириш

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишЗапуск новейших гиперзвуковых ракет "Кинжал"
Запуск новейших гиперзвуковых ракет Кинжал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2022
Oбуна бўлиш
Польшанинг Украинадаги "тинчликпарвар" операцияси муҳокама қилиниши кутилаётган НАТО саммити арафасида, Москва Каспий денгиздан туриб Украинанинг ғарбий чегараси яқинидаги нишонларга гипертовушли ракеталар билан зарба бермоқда.
Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбийларини ўққа тутишда давом этмоқда. Ўтган икки кун дам олиш бўлишига қарамасдан зарбалар тўхтагани йўқ. Асосий “эътибор” Украинанинг Жанубий ва Ғарбий ҳудудларига қаратилган.
Россия махсус ҳарбий операцияни кўп тармоқли ва олдиндан билиб бўлмас тактика билан ўтказмоқда. Зарбалар турли томонлардан юқори аниқликда ракеталар ёрдамида берилмоқда. Бунинг натижасида Россия назорати остига ўтган Украина ҳудудлари илдам кенгаймоқда. Ҳатто мамлакат ичкарисида бўлган рақиб ҳам қуролсизлантирилмоқда.
Муҳим ҳарбий объектлар, артиллерия ўт очиш позициялари, стратегик арсеналлар, Украина Ҳарбий кучларининг муҳим ҳарбий объектлари, хорижий ёлланма аскарлар тўпланиш марказлари, ёқилғи омоборлари ва Украина ҳарбий саноат мажмуалари – нишонга айланмоқда.
Махсус ҳарбий операция давомида Россия қўшинлари стратегик муҳим форпостларни эгаллаш билан бир вақтда фронт ичкарисида логистика ва эшелонлашган мудофаа тизимини ҳам қуришмоқда. Россия зарбаларининг фаоллиги ва самарадорлиги доимий равишда ошиб бормоқда. Ўтган икки суткада ҳам, дам олиш куни бўлишига қарамасдан, Украина Қуролли кучларига (УҚК) зарба бериш тўхтагани йўқ. Асосий “эътибор” Жанубий ва Ғарбий ҳудудларга қаратилмоқда.
Ўтган тунда эса қанотли ракеталар ёрдамида юқори аниқликда берилган зарба билан Польша чегарасидан 160 км масофада Ровен вилоятида жойлашган хорижий ҳарбийларни ва украин миллатчиларини тайёрлаш маркази йўқ қилинди. Новая Любомирка полигони бўйлаб берилган зарба оқибатида 80та мутахассис йўқ қилинди. Бир вақтнинг ўзида Беларус чегарасидан 20 км масофада Селец аҳоли пунктидаги ўқ-дори омборхонаси ҳам йўқ қилинди.
Гипертовушли “Кинжал” ва қанотли “Калибр” ракеталари ёрдамида Житомир вилоятида Махсус операциялар маркази ҳарбий-техник базаси ҳамда 100дан ортиқ хорижий ҳарбий инструкторлар йўқ қилинди. Ушбу ракеталар Каспий денгизи акваториясида жойлашган Россия ҳарбий кемаларидан учирилди ва уларҚрим осмони устидан учиб ўтди.
Яворовский полигонидан (180 хорижий ёлланма аскарлар йўқ қилинган) сўнг ушбу икки тайёрлов марказларининг йўқ қилинишини Ғарб жуда оғриқли бўлди. Украинага келаётган хорижий “ёлланма аскарлар” ва “тинчликпарвар”ларнинг бўлажак тақдири барча учун аён бўлди.
Николаевскдаги кема қуриш заводига берилган зарбанинг асосин мақсади у ерда жойлашган қурол-аслаҳа омбори бўлди. Бир йўла Украина ҳарбийларининг блокпостлари ва яқин атрофдаги мудофаачиларга ҳам “тегди”.
Бироз олдин Николаевск вилоятида жойлашган 79-десантчи-ҳужумчи бригада базаси ва Константиновка аҳоли пункти яқинидаги Украина армиясининг асосий ёқилғи омборлари йўқ қилинган эди. Зарбалар оқтибатида Украина 79- десантчи бригадаси 90 % шахсий таркибилдан маҳрум бўлди. Николаевск ва Одесса вилоятларида ёқилғи заҳиралари тугаб бормоқда. Ўқ-дори ҳам муаммога айланмоқда.
Бир неча кун олдин Россия Қора денгиз флоти “Калибр” ракеталари билан Чернигов вилоятидаги Нежин шаҳрида жойлашган бронетехникани таъмирлаш цехларига зарба берган эди. Шундай қилиб Украинада ҳарбий техникани таъмирлаш устахоналари қолмади.
Украина фуқароларини қайта-қайта мобилизация қилиш Қуролли кучларнинг жанговар қобилиятини ошираётгани йўқ. Украина ҚКларининг “контрҳужуми” ҳозирча фақат украин пропагандасининг виртуал реаллигида кузатилмоқда.

“Ҳақиқий дўзах”

Россия томонидан гипертовушли ностандарт йндашув Украинани демилитаризация ва денацификация қилишда сезиларли натижа бермоқда. Киев атрофида қуршов ҳалқаси тораймоқда.
Украина пойтахтидан 15 км ғарбда жойлашган Николаевка аҳоли пунктида, Россия ҳарбийлари Украина ҚКларининг ер остида жойлашган, ҳимояланган қўмондонлик пунткини эгаллаб олди. Ҳужум вақтида Украин ҳарбийларидан 60 нафари ўз ихтиёри билан қурол топширишди. Уларнинг орасида катта офицерлар ҳам бор. Киев Ғарбида “Роман Великий" номли 14-мотоўқчи бригада ҳам қаршиликни тўхтатди.
Мариупольни тозалаш ва "Азов", "Айдар" ва "Донбасс" миллатчи батальонларини йўқ қилиш операцияси давом этмоқда. Киев режими УҚКлари йўқотишларини яшириш тобора қийинлашиб бормоқда.
Ғарбдан келган ёлланма аскарларинг аксарияти Польшага қайтишди. У ерда туриб уларс Украинадаги “ҳақиқий дўзах” ҳақида ҳикоя қилиб беришмоқда. Бу сўзлар бўрттирилган эмас. Россиянинг қанотли ва гипертовушли ракеталари қуввати “Солнцепёк” ўт очиш тизимининг қуввати ҳам қўшилмоқда. Ушбу тизим Донбассда илк бор 20 март куни украин миллатчиларига қарши қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, Т-72 платформасида жойлашган "Солнцепёк" ёппасга ўт очиш тизими душманнинг тирик жони ва енгил зирҳланган техникасини йўқ қилишга қаратилган. Реактив снарядлар асосий кучлар ҳужуми олдидан 6кмгача бўлган ҳудудни ишончли тозалайди. Зарба бериш қуввати бўйича ТОС-1А "Солнцепёк" фақат тактик ядровий қуролдан ортда туради.
Хорижий ёлланмаларнинг аксарияти Ироқ ва Афғонистонда тажриба орттирган, лекин тайёрланган Россия Қуролли кучларига қарши курашга тайёр эмас. “НАТОнинг ажалбардор снайпери”, Канада 22-пиёдалар полкининг “Вали” лақабли ветерани – Украинада жуда тез қурбон бўлди.
Америкалик ҳарбий таҳлилчи, совет ва россия қўшинларини ўнлаб йиллар давомида ўрганган, Скот Риттер, ёзишига кўра, “Россия классия кўп векторли стратегияни қўлламоқда. Яъни, Россия ҚК рақибни муҳим ҳарбий объектларини йўқ қилиб, қўшинлараро алоқарни узиб ташлаган, мустаҳкамланган ҳарбий ҳудудларини айланиб ўтиб, энг яхши тайёрланган ҳарбий қисмларини қуршовга олмоқда ва Украина томонга ташаббусни эгаллаб олишга имкон бермаяпти”.
Риттер шунингдек, Россия қўшинларининг ҳаракатларни жуда илдамлигини қайд этмоқда. “Янги тарихда энг тез ҳужум” деб баҳоламоқда мутахассис ва Украинанинг сон бўйича бир неча баробар устун қўшинларининг қақшатқич мағлубиятга учраётганини қайд этмоқда.
Америка разведкаси ветерани Ребекка Коффлер хулосасига кўра, Россиянинг гипертовушли ракеталар ёрдамида зарба бериши – “геосиёсий ҳудудда ўйин қоидаларини ўзгартиради” ва бу Ғарб учун “стратегик белгидир”.
RAND таниқли ҳарбий-таҳлилий маркази Киевга Москва билан тинчлик шартномаси имзолашни таклиф қилмоқда. Беларус ушбу можарога аралашганидан сўнг кеч бўлади, деб ҳисоблайди марказ. Таҳлилчилар хулосасига кўра, Беларусь аралашуви Россиянинг Украина устидан тўлиқ назорат ўрнатишига ва СССР 2.0 ташкил топишига олиб келади.
Украина вазиятида НАТОнинг Россияга қараганда нақадар кучсиз экани кўрниб қолди. АҚШ ҳар куни Украинага қўшин жўнатмаслигини эълон қилмоқда. Вашингтон НАТОнинг бирор бир давлати ўз хохиши билан Украинага қўшин юбориши мумкинлигини эҳтимолдан холи эмас демоқда. Пентагон раҳбари Ллойд Остин Болгарияни “ўлимга баравар иш” - Украинага ёрдам беришга мажбурлашга уринмоқда.
НАТОнинг навбатдан ташқари саммитида Польшанинг Украинадаги тинчликпарвар “ташаббуси” муҳокама қилинади. Брюсселда 24 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ушбу саммит арафасида Москва бекорга Украинанинг айнан Польша ва НАТОнинг бошқа аъзолари чегаралари яқинидаги нишонларга гипертовушли ракеталар ёрдамида зарба бераётгани йўқ.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Telegram-каналига обуна бўлинг.
Янгиликлар лентаси
0