Ўзбекистон ва Россия қурилиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

© Sputnik / Алексей МайшевСтроительство новых домов в Москве
Строительство новых домов в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон қурилиш материаллари Россия бозоридаги ғарб маҳсулотлари ўрнини эгаллаши мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон Ғарб санкциялари туфайли қурилиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради. Бу ҳақда Россия Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Россия қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазири Ирек Файзулин Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботир Асадов билан учрашган. Учрашув давомида хориждан олиб келинадиган қурилиш ресурслари ўрнини Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган материаллар билан қоплаш имконияти кўриб чиқилган. Бунинг учун яқин вақтлар ичида ички бозор эҳтиёжини қондириш имконини берадиган ва ресурслар ўрнини эгаллайдиган қурилиш материаллари рўйхати тайёрланади.
Файзулиннинг сўзларига кўра, ҳозирда юзага келган ижтимоий-иқтисодий шароитда икки давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, малакали кадрларни жалб этиш учун қўшимча имкониятларга эга.
Бундан ташқари, учрашув давомида Ўзбекистондан мутахассисларни Россия қурилиш объектларига жалб этиш бўйича тажриба лойиҳаси доирасида ходимларнинг ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйиш муҳокама қилинган. Ўзбекистонда Россиядаги қурилиш объектларида талабгир бўлган асосий иш йўналишлари бўйича ўрта махсус таълим базаси шакллантирилган.
Таъкидланишича, миграция соҳасидаги масалаларни муҳокама қилиш Россияга келаётган ва ерда ишлаш ниятида бўлганларнинг малакасини ошириш ҳамда меҳнат шароитларини яхшилаш учун муҳим.
Ҳозирги геосиёсий вазиятда ташқи иқтисодий стратегияни қайта кўриб чиқиш, диверсификация қилиш, айрим ҳолларда ҳамкорлик йўналишларини қайта йўналтириш масалалари муҳим аҳамиятга эга. Биргаликдаги ишлар тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш, қурилиш материаллари ва ускуналари кафолатланган узоқ муддатли бозорни шакллантириш, шунингдек, янги намуналар ва технологияларни яратиш бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Янгиликлар лентаси
0