Мирзиёев ва Путин телефон орқали суҳбатлашди: етакчилар нималарни муҳокама қилишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2022
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон раҳбарларининг телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.
Қайд этилишича, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, Ўзбекистон президентининг 2021 йил ноябрида Россияга ташрифи якунида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинган.
Давлат раҳбарлари Россия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати ўзаро табрик алмашишган.
Икки мамлакатнинг стратегик шериклиги ва иттифоқчилигини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланган.

“Владимир Путин Донбасс республикаларини ҳимоя қилишга қаратилган махсус ҳарбий операциянинг бориши ҳақида маълумот берди. Ўзбекистон президенти Россиянинг хатти-ҳаракатлари ва позициясини тушунишини билдирди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, турли даражаларда алоқаларни давом эттиришга келишиб олинган.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.
Янгиликлар лентаси
0