https://sputniknews.uz/20220321/bolalar-tish-emalini-qanday-asrab-qolish-mumkin--stomatolog-tavsiyasi-23468660.html
Болалар тиш эмалини қандай асраб қолиш мумкин – стоматолог тавсияси
Болалар тиш эмалини қандай асраб қолиш мумкин – стоматолог тавсияси
Sputnik Ўзбекистон
Тиш эмали учун зарарли маҳсулотлар - ширинлик ва ёпишқоқ овқатлар, фойдали таомлар таркибида эса албатта - фосфор, кальций ва фторидлар бўлиши керак.
2022-03-21T22:30+0500
2022-03-21T22:30+0500
2022-03-21T22:30+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
шифохона
соғлиқ
фойдали маҳсулотлар
доктор маслаҳати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/184/60/1846001_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_0da68cb1b7f615710cef279cf96f8d2e.jpg
Ширинликлар, мева шарбатлари, газли ичимликлар, каша ва киселлар болалар тиш эмалига зарар етказиши мумкин, деб ҳисоблайди болалар тиш доктори Лариса Кисельникова.Кисельникова айтишига кўра, мева шарбатлари, ширин газли ичимликлар консерва заводаларида ишлаб чиқарилади. Уларнинг таркибидага шаркар ва кислоталар ҳам тиш эмалига салбий таъсир қилади.Тиш учун фойдали таомлар таркибида эса албатта фосфор, кальций ва фторидлар бўлиши керак. Бундай озиқ-овқатларга балиқ, кўкатлар, исмалоқ, сут, салат, сметана, редиска, сельдерей, лўвия, апельсин ва пишлоқ киради.Ундан ташқари тишлар мустаҳкам бўлиши учун баъзан қаттиқ мева ва сабзавотлар еб туриш керак. Улар таркибида витаминдан ташқари қаттиқ мева-сабзавотлар милкларни массаж қилади ва тишларда тош пайдо бўлишини олдини олади. Тўғри овқатланиш тишларни узоқ вақт давомида соғлом бўлишини таъминлайди. Гигиена қоидаларига доимо амал қилиш, ўз вақтида стоматолог ҳузурига ташриф буюриш – ортиқча муаммолардан сақлайди ", - деди тиш доктори.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/184/60/1846001_102:0:2833:2048_1920x0_80_0_0_447e3bdb17af60e3257002a298c9ac4d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тиш эмаль доктор шифокор маслаҳат
тиш эмаль доктор шифокор маслаҳат
Болалар тиш эмалини қандай асраб қолиш мумкин – стоматолог тавсияси
Тиш эмали учун фойдали таомлар таркибида албатта фосфор, кальций ва фторидлар бўлиши керак. Булар қайси озиқ-овқат таркибида бор экани билан мақоламизда танишинг.
Ширинликлар, мева шарбатлари, газли ичимликлар, каша ва киселлар болалар тиш эмалига зарар етказиши мумкин, деб ҳисоблайди болалар тиш доктори Лариса Кисельникова.
“Таркибида шакар бўлган озиқ-овқатлар тиш эмалига айниқса кўпроқ зарар келтиради. Ширинликлар оғиз бўшлиғида бактериялар кўпайишига олиб келади, чунки шакар – кислота ишлаб чиқарувчи бактеариялар учун асосий озуқа ҳисобланади. Улар тиш эмали устида тўпланиб қолишни яхши кўради. Бу эса қисқа вақт ичида кариес пайдо бўлишига олиб келади”,- дейди мутахассис.
Кисельникова айтишига кўра, мева шарбатлари, ширин газли ичимликлар консерва заводаларида ишлаб чиқарилади. Уларнинг таркибидага шаркар ва кислоталар ҳам тиш эмалига салбий таъсир қилади.
“Тиш эмасли учун зарарли бўлган таом турларидан яна бири бу– мусс, кисель, каша каби таркибида ёпишқоқ моддалар кўп бўлган таомлардир. Улар тиш эмали устига мустаҳкам ёпишиб олиб, оғизнинг ўзини-ўзи тозалаш функциясини ишини қийинлаштиради. Бундай овақтдан сўнг албатта оғизни махсус чайиш воситалари ёки сув билан қўшимча равишда тозалаш керак”, - дейди шифокор.
Тиш учун фойдали таомлар таркибида эса албатта фосфор, кальций ва фторидлар бўлиши керак. Бундай озиқ-овқатларга балиқ, кўкатлар, исмалоқ, сут, салат, сметана, редиска, сельдерей, лўвия, апельсин ва пишлоқ киради.
Ундан ташқари тишлар мустаҳкам бўлиши учун баъзан қаттиқ мева ва сабзавотлар еб туриш керак. Улар таркибида витаминдан ташқари қаттиқ мева-сабзавотлар милкларни массаж қилади ва тишларда тош пайдо бўлишини олдини олади. Тўғри овқатланиш тишларни узоқ вақт давомида соғлом бўлишини таъминлайди. Гигиена қоидаларига доимо амал қилиш, ўз вақтида стоматолог ҳузурига ташриф буюриш – ортиқча муаммолардан сақлайди ", - деди тиш доктори.