Яна бир қўшни давлат Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини тан олади

© Sputnik / Евгений ОдиноковСертификат о вакцинации
Сертификат о вакцинации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни ўзаро тан олади
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар бермоқда.
Бу келишув жорий йилнинг 18 мартидан амал қилишни бошлади.
Икки давлат ҳукуматлари эришган келишувларга кўра, мамлакатга киришда эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар мавжуд бўлганда, коронавирусга ПЗР тест топшириш шарт эмас.
Шунингдек, 5 ёшгача бўлган болаларга ҳамроҳлик қилаётганларнинг эмланганлик сертификати бўлса, ПЗР тест топшириш талаб қилинмайди.
Аммо 5 ёшдан ошган болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчиларнинг эмланганлик сертификати бор-йўқлигидан қатьи назар, ПЗР тест натижаларига эга бўлишлари шарт.
Аввалроқ Тожикистон ва Туркия 15 мартдан Ўзбекистонда берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни расман тан олиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0