Толиблар Афғонистоннинг уч рангли миллий байроғини тақиқлашди

© AP Photo / Khwaja Tawfiq SediqiФлаг талибов
Флаг талибов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2022
Oбуна бўлиш
Афғонистоннинг уч рангли давлат байроғидан давлат муассасаларида фойдаланиш тақиқланди. Энди фақат толибларнинг оқ байроғи илиниши керак.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Афғонистонда ҳукумат тепасига келган “Толибон”* ҳаракати мамлакатнинг уч рангли миллий байроғидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда толибларнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, барча ҳукумат муассасалари мамлакатда ва унинг ташқарисида энди фақат ҳаракатнинг оқ байроғидан фойдаланиши шарт.
“Толибон”* Мудофаа вазирлиги расмий вакили Лутфулло Ҳабибийнинг сўзларига кўра, олдинги ҳукумат байроғидан давлат муассасаларида фойдаланиш тақиқланади.

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0