https://sputniknews.uz/20220320/ozbekiston-va-rossiya-prezidentlari-bir-birini-qutladilar-23441722.html
Ўзбекистон ва Россия президентлари бир-бирини қутладилар
Ўзбекистон ва Россия президентлари бир-бирини қутладилар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирига табрик йўллади.
2022-03-20T12:25+0500
2022-03-20T12:25+0500
2023-04-05T18:36+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
владимир путин
табрик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/14/21444735_0:67:1281:787_1920x0_80_0_0_6e678a656ffa33417b2483a965db4825.jpg
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирига табрик йўллади.Мирзиёевнинг табригида ёзилишича, кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини мисли кўрилмаган юксак стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқишга эришилган. Икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ришталари янада мустаҳкамланган.Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўзаро табрик алмашишдиЎзаро савдо рекорд кўрсаткичларга етган. Кенг кўламли саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда. Гуманитар ҳамкорлик ривожланмоқда, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, санъат ва таълим соҳаларидаги алоқалар кенгаймоқда.Путин ўз табригида ўтган ўн йилликлар мобайнида Россия ва Ўзбекистон томонидан барча йўналишларда сермаҳсул ҳамкорлик бўйича катта тажриба тўпланганини қайд этган. МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида конструктив шериклик, минтақавий хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш йўлга қўйилди.Россия раҳбари Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса фаровонлик ва равнақ тилаб қолган.Россия ва Ўзбекистон ўтган даврда мобайнида қандай ютуқларларга эришгани ҳақидаги маълумотлар билан қуйидаги Sputnik инфографикасида танишишингиз мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/14/21444735_70:0:1209:854_1920x0_80_0_0_1017e1727097f7245a06a05239f53c39.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев россия президенти владимир путин дипломатик муносабатлар табрик
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев россия президенти владимир путин дипломатик муносабатлар табрик
Ўзбекистон ва Россия президентлари бир-бирини қутладилар
12:25 20.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Бугун, 20 март куни, Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирига
табрик йўллади. Мирзиёевнинг табригида ёзилишича, кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини мисли кўрилмаган юксак стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқишга эришилган. Икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ришталари янада мустаҳкамланган.
Ўзаро савдо рекорд кўрсаткичларга етган. Кенг кўламли саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда. Гуманитар ҳамкорлик ривожланмоқда, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, санъат ва таълим соҳаларидаги алоқалар кенгаймоқда.
“Биз Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида бундан буён ҳам изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ниятидамиз. Сизга мустаҳкам соғлик ва давлатчилик фаолиятингизга янги муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса фаровонлик ва равнақ тилайман”, - дейилади Ўзбекистон раҳбари мактубида.
Путин ўз табригида ўтган ўн йилликлар мобайнида Россия ва Ўзбекистон томонидан барча йўналишларда сермаҳсул ҳамкорлик бўйича катта тажриба тўпланганини қайд этган. МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида конструктив шериклик, минтақавий хавфсизликка таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш йўлга қўйилди.
“Россия-Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилигини бундан буён ҳам ҳар томонлама мустаҳкамлашимизга ишонаман. Бу, ҳеч шубҳасиз, дўст халқларимизнинг манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадларига мосдир”, - дейилган Россия етакчиси табригида.
Россия раҳбари Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса фаровонлик ва равнақ тилаб қолган.
Россия ва Ўзбекистон ўтган даврда мобайнида қандай ютуқларларга эришгани ҳақидаги маълумотлар билан қуйидаги Sputnik инфографикасида
танишишингиз мумкин.