https://sputniknews.uz/20220320/kimlar-banan-istemol-qilishi-qatiyan-mumkin-emas--dietolog-fikri-21689158.html
Кимларга банан ейиш қатъиян мумкин эмас
Кимларга банан ейиш қатъиян мумкин эмас
Sputnik Ўзбекистон
Кўпчилигимиз учун севимли мева ўйлаганимиздек хавфсиз эмас. Врач-диетолог Sputnik Тожикистондаги ҳамкасбларимизга бананнинг фойдалари ва зарарлари ҳақида сўзлаб берди
2022-03-20T22:10+0500
2022-03-20T22:10+0500
2022-03-20T20:06+0500
жамият
шифокорлар тавсияси
банан
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1343/99/13439982_0:0:2577:1450_1920x0_80_0_0_b2a768829f1bcb0cd80f28f9de0ba940.jpg
Диетолог Татьяна Разумовскаянинг фикрига кўра, банан меъда ширасидаги кислота миқдорини камайтиришга ёрдам беради ва шу орқали жиғилдон қайнашини олдини олади. Шунинг учун банан гастритда яхши ёрдам беради.Бироқ, экспертнинг фикрига кўра, ошқозон-ичак тракти касалликларининг ўткир босқичида ва ичак бузилишида бананни рациондан чиқарган маъқул.Яшил бананлар натрийга бой ва шунинг учун сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. Яхши етилган меваларнинг эса кучсизлантирадиган таъсири бўлиб, қорин шишишига ва ичакларда ортиқча газлар тўпланишига олиб келиши мумкин.Банан калорияга ниҳоятда бой маҳсулот. Биргина мева бир соатлик қизғин спорт ёки оғир жисмоний ҳаракатда қанча калория йўқолса, шунча калория беради. Аммо эсда тутиш лозим: қуритилган мевалар янги узилган мевалардан беш баравар кўп калорияга эга бўлади.Яна бир қизиқ жиҳат, Хитой олимлари банан таркибидаги радиоактив модда борлигини эълон қилди. Бу ҳақда WэЧат порталида эксперт хулосасига ҳавола билан янгилик берилган. Ионлаштирувчи нурланиш ҳомила таркибидаги калий-40 изотопи туфайли юзага келади, бироқ ташвишланишга ҳожат йўқ - унинг дозаси атиги 0,0778 микрозиверт.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1343/99/13439982_0:0:2577:1934_1920x0_80_0_0_14a8fbdf0e972f9444914f99f88be949.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
банан истеъмол қилиши қатъиян мумкин эмас – диетолог
банан истеъмол қилиши қатъиян мумкин эмас – диетолог
Кимларга банан ейиш қатъиян мумкин эмас
Кўпчилигимиз учун севимли мева ўйлаганимиздек хавфсиз эмас. Врач-диетолог бананнинг фойдалари ва зарарлари ҳақида сўзлаб берди.
Диетолог Татьяна Разумовскаянинг фикрига кўра, банан меъда ширасидаги кислота миқдорини камайтиришга ёрдам беради ва шу орқали жиғилдон қайнашини олдини олади. Шунинг учун банан гастритда яхши ёрдам беради.
Бироқ, экспертнинг фикрига кўра, ошқозон-ичак тракти касалликларининг ўткир босқичида ва ичак бузилишида бананни рациондан чиқарган маъқул.
Яшил бананлар натрийга бой ва шунинг учун сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. Яхши етилган меваларнинг эса кучсизлантирадиган таъсири бўлиб, қорин шишишига ва ичакларда ортиқча газлар тўпланишига олиб келиши мумкин.
Банан калорияга ниҳоятда бой маҳсулот. Биргина мева бир соатлик қизғин спорт ёки оғир жисмоний ҳаракатда қанча калория йўқолса, шунча калория беради. Аммо эсда тутиш лозим: қуритилган мевалар янги узилган мевалардан беш баравар кўп калорияга эга бўлади.
Яна бир қизиқ жиҳат, Хитой олимлари банан таркибидаги радиоактив модда борлигини эълон қилди. Бу ҳақда WэЧат порталида эксперт хулосасига ҳавола билан янгилик берилган. Ионлаштирувчи нурланиш ҳомила таркибидаги калий-40 изотопи туфайли юзага келади, бироқ ташвишланишга ҳожат йўқ - унинг дозаси атиги 0,0778 микрозиверт.