Арманистонда Россияни қўллаб-қувватлашга қаратилган акция бўлиб ўтди – видео

Oбуна бўлиш
Еревандаги Шаумян майдонида Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясини қўллаб-қувватловчи кишилар тўпланишди.
Улар Арманистон ва Россия байроқларини кўтариб олишган эди. Кўпчиликнинг қўлида "Zа денацификацию и гуманизм" (Денацификация ва гуманизм учун), "За правду! За справедливость" (Ҳақиқат учун! Адолат учун) ва "Против фашизма союзник рядом" (Фашизмга қарши иттифоқчи ёнингда) деб ёзилган плакатлар бор эди.
Акция қатнашчилари Россиянинг Еревандаги элчихонаси олдига келиб ҳам уни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Россия 24 февраль куни Украина ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш ва уни миллатчилик ғояларидан тозалаш учун махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, зарбалар фақат ҳарбий объектлар ва украин қўшинларига берилмоқда. Ҳар икки томондан қурбонлар бор.
Янгиликлар лентаси
0