https://sputniknews.uz/20220319/tort-yuzdan-ortiq-bogcha-va-maktab-quriladi-23438257.html
Тўрт юздан ортиқ боғча ва мактаб қурилади
Тўрт юздан ортиқ боғча ва мактаб қурилади
Sputnik Ўзбекистон
2022 йилда 143 та боғча, 265 та мактаб, 137 та соғлиқни сақлаш муассасаси қурилади.
2022-03-19T20:34+0500
2022-03-19T20:34+0500
2022-03-19T20:34+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/15/14818876_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_a958b71ae37adbc71970bd1bf138f8c7.jpg
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. “2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилиндиҚарорга кўра, 2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ ва маҳаллалар сони бўйича мақсадли параметрлар тасдиқланди.Шунга кўра, белгиланган йилларда республикадаги жами 2 043 қишлоқ ва маҳаллаларда (жумладан, 2022 йилда 413 тасида) қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.Дастурлар доирасида белгиланган йилларда жами 4 057 та ижтимоий соҳа объектларини, жумладан, 2022 йилда:143 та боғча;265 та мактаб;137 та соғлиқни сақлаш муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган.Шунингдек:27 722,5 км ички йўллар (2022 йилда – 5 113,2 км), 18 574,8 км ичимлик сув тизимлари(2022 йилда – 3 881,7 км тармоқ, 432 та иншоот) яхшиланади;жами 5 962 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплекслари, бозорлар (жумладан, 2022 йилда 253 та маҳалла биноси ва гузар, 894 та бозор) қурилади ҳамда таъмирланади;5 284,2 км оптик толали алоқа тармоқлари (2022 йилда – 1 327,1 км) қурилади;78 та янги автобус йўналишлари (2022 йилда 16 та) ташкил этилади.Ички йўлларни таъмирлаш учун 2 триллион сўм, ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 1 триллион сўм, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни қуриш (таъмирлаш) ва ободонлаштиришга 1,4 триллион сўм маблағ ажратилади.Қарорга кўра, 2023 йилдан:қишлоқ ва маҳаллалардаги мавжуд ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳақиқий ҳолати тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланиб борилади;баҳолаш натижаларига кўра энг паст кўрсаткич қайд этган ва ўтган давр мобайнида Дастурларга киритилмаган қишлоқ ва маҳаллалар Дастурларга биринчи навбатда киритилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/15/14818876_8:0:968:720_1920x0_80_0_0_dfe54578e5341e4b30aa7be643e1c560.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тўрт юздан ортиқ боғча ва мактаб қурилади
тўрт юздан ортиқ боғча ва мактаб қурилади
Тўрт юздан ортиқ боғча ва мактаб қурилади
2022 йилда 143 та боғча, 265 та мактаб, 137 та соғлиқни сақлаш муассасаси қурилади.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. “2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, 2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ ва маҳаллалар сони бўйича мақсадли параметрлар тасдиқланди.
Шунга кўра, белгиланган йилларда республикадаги жами 2 043 қишлоқ ва маҳаллаларда (жумладан, 2022 йилда 413 тасида) қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.
Дастурлар доирасида белгиланган йилларда жами 4 057 та ижтимоий соҳа объектларини, жумладан, 2022 йилда:
137 та соғлиқни сақлаш муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган.
27 722,5 км ички йўллар (2022 йилда – 5 113,2 км), 18 574,8 км ичимлик сув тизимлари(2022 йилда – 3 881,7 км тармоқ, 432 та иншоот) яхшиланади;
жами 5 962 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплекслари, бозорлар (жумладан, 2022 йилда 253 та маҳалла биноси ва гузар, 894 та бозор) қурилади ҳамда таъмирланади;
5 284,2 км оптик толали алоқа тармоқлари (2022 йилда – 1 327,1 км) қурилади;
78 та янги автобус йўналишлари (2022 йилда 16 та) ташкил этилади.
Ички йўлларни таъмирлаш учун 2 триллион сўм, ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 1 триллион сўм, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни қуриш (таъмирлаш) ва ободонлаштиришга 1,4 триллион сўм маблағ ажратилади.
Қарорга кўра, 2023 йилдан:
қишлоқ ва маҳаллалардаги мавжуд ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳақиқий ҳолати тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланиб борилади;
баҳолаш натижаларига кўра энг паст кўрсаткич қайд этган ва ўтган давр мобайнида Дастурларга киритилмаган қишлоқ ва маҳаллалар Дастурларга биринчи навбатда киритилади.