https://sputniknews.uz/20220319/ozbekistonda-shakar-narxi-pasaydi-23432539.html
Ўзбекистонда шакар нархи пасайди
Ўзбекистонда шакар нархи пасайди
Sputnik Ўзбекистон
Биржа савдоларига жами 2 100 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барча ҳажми сотилди.
2022-03-19T15:42+0500
2022-03-19T15:42+0500
2022-03-19T15:42+0500
жамият
шакар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1097/90/10979000_0:67:3076:1797_1920x0_80_0_0_f4ddef824c31895003c87e58e0e4d66e.jpg
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15%га пасайган. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизмати хабар қилди.Шакар бўйича ўтказилган биржа савдоларида иштирок этган харидорларнинг сони 267 тага етди ва бу 17 мартга нисбатан 32% га, 1 мартга нисбатан уч маротабага кўпайди.ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизматининг хабар қилишича, ўтган савдо кунида биржа савдоларига жами 2 100 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барча ҳажми сотилган. Бунда, биржа савдолари орқали "Хоразм шакар" МЧЖ томонидан 1 200 тонна ва "Ангрен шакар" МЧЖ томонидан 900 тонна шакар сотилди.Шакарнинг харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда. Нисбатан етакчилик қилган ҳудудларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (30%), Самарқанд вилояти (12%), Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари (10% дан), Андижон ва Бухоро вилоятлари (8% дан) кирди.Антимонополия қўмитаси томонидан шакарни биржа савдоларига кунлик 2 000 тоннадан кам бўлмаган миқдорда барчага тенг шароитда 1 тонналик лотларда қўйилишини ҳамда бир савдо сессиясида бир харидор максимал 20 тонна шакар сотиб олиши кўрсатмаси берилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1097/90/10979000_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_b46b57107f0c25db4cbd6e104223a5ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда шакар нархи пасайди
ўзбекистонда шакар нархи пасайди
Ўзбекистонда шакар нархи пасайди
Биржа савдоларига жами 2 100 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барча ҳажми сотилди.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15%га пасайган. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизмати
хабар қилди. Шакар бўйича ўтказилган биржа савдоларида иштирок этган харидорларнинг сони 267 тага етди ва бу 17 мартга нисбатан 32% га, 1 мартга нисбатан уч маротабага кўпайди.
ЎзРТХБ” АЖ ахборот хизматининг хабар қилишича, ўтган савдо кунида биржа савдоларига жами 2 100 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан барча ҳажми сотилган. Бунда, биржа савдолари орқали "Хоразм шакар" МЧЖ томонидан 1 200 тонна ва "Ангрен шакар" МЧЖ томонидан 900 тонна шакар сотилди.
Шакарнинг харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда. Нисбатан етакчилик қилган ҳудудларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (30%), Самарқанд вилояти (12%), Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари (10% дан), Андижон ва Бухоро вилоятлари (8% дан) кирди.
Антимонополия қўмитаси томонидан шакарни биржа савдоларига кунлик 2 000 тоннадан кам бўлмаган миқдорда барчага тенг шароитда 1 тонналик лотларда қўйилишини ҳамда бир савдо сессиясида бир харидор максимал 20 тонна шакар сотиб олиши кўрсатмаси
берилган.