Россиядан пул ўтказмалари сезиларли даражада камаймоқда - МБ раиси

© review.uzПредседатель Центрального банка Узбекистана Мамаризо Нурмуратов
Председатель Центрального банка Узбекистана Мамаризо Нурмуратов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўрта муддатли истиқболда ҳозир кузатилаётган йўқотишлар таркиби ўзгариши ва валюта тушумлари қайта тикланиши кутилмоқда - МБ
ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Март ойида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари сезиларли даражада камайди, деб хабар қилди Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуродов.
Нурмуродов айтишига кўра, пул ўтказмалар ҳажми камайишига нафақат доллар курси, балким ноаниқлик шароити ҳам сабаб бўлган.
– Март ойидан буён Россиядан пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада камаймоқда. Хусусан, 2022 йил март ойининг биринчи ярмида Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмаларининг умумий ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли пасайиши кузатилмоқда, - деди МБ раиси.
- Бироқ, пул ўтказмаларининг қисқариши фақат рублнинг қулаши туфайли содир бўлганлигини ҳали ҳам аниқ айтиш қийин. Катта эҳтимол билан, юқори даражадаги ноаниқликлар бу ерда катта роль ўйнайди, бу меҳнат мухожирларининг пул жўнатиш ёки юбормаслик қарорларига таъсир қилади.
Шу билан бирга Нурмуродов ўрта муддатли истиқболда ҳозир кузатилаётган йўқотишлар таркиби ўзгариши ва қайта тикланиши кутилаётганини маълум қилди.
"Россияда санкциялар натижасида юзага келган иқтисодий вазият ўрта муддатли истиқболда пул ўтказмалари манбаларида таркибий ўзгаришлар ва ички бозоримизда хорижий валюта таклифининг тикланиши кузатилади", - деди раис.
Россия ва Қозоғистон валюталарининг долларга нисбатан курслари кескин камайиши, албатта Ўзбекистон сўмига ҳам босим ўтказмоқда. Сўнгги бир ой ичида сўм курси 4% арзонлашиши кузатилмоқда. Лекин Ўзбекистон Марказий банки валюта алмашув операцияларига ҳеч қандай чеклов ўрнатиш нияти йўқлигини маълум қилди.
МБ раиси хулосасига кўра, келажакда сўмнинг кескин қадрсизланишини кутиш керак эмас. Ҳозирги вазият асосан аҳолининг ваҳималари оқибати.
Янгиликлар лентаси
0