Лавров АҚШга "честь" бермайдиган мамлакатларни санаб ўтди

Oбуна бўлиш
Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Мексика, Россия - ҳеч қачон "Сэм тоға"га бўй сунмайди деди Лавров.

Глава российского МИД назвал тех, кто никогда не поддержит политику Запада.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг бугунги санкциялар сиёсати нимадан дарак беришини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, содир бўлаётган барча воқеалар фақат бир нарсадан дарак беради - Америка дунёда яккаҳокимликка интилмоқда. Улар барча давлатлар АҚШга бўй сунишини хохлайди. АҚШ ўз манфаатларига эришиш учун куч ишлатишга ҳам тайёр. Буни НАТО ва ЕИ "мустақиллигининг" яққол нишони деса бўлади.
Дунё харитасида Америкалик шерифга ҳеч қачон бўй сўнмайдиган давлатлар ҳам бор. Булар - Хитой, Ҳиндистон, Бразилия, Мексика. Бу давлатлар ҳеч қачон "Сэм тоғага" честь бермайди. Россия ҳам ушбу давлатлар қаторига киради.
Россия 24 февралда Украинада махсус ҳарбий операция бошлаганидан сўнг АҚШ ва Европа давлатлари Россияга қарши 2014 йилда қўллашни бошлаган иқтисодий санкцияларнинг янги тўлқини бошланди. Россиянинг йирик банклари, авиакомпаниялари санкциялар зарбаси остига тушди. Бир неча йирик компаниялар Россия бозоридан кетишини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Украинада ўтказилаётган махсус операциянинг мақсади оккупация қилиш эмас, балким Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш, яъни миллатчилардан тозалаш деди. Россия Мудофаа вазирлиги узоқ масофадан туриб берилаётган зарбалар фақат Украина ҳарбий объектлари, қурол-аслаҳа омборлари ва миллатчи батальонлар жойлашган жойларга берилаётганини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0