Эксперт доллар даври тугаши ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты
Денежные купюры и монеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2022
Oбуна бўлиш
Халқаро ҳисоб-китобларда доллар билан бирга рубль, юань ва рупия фойдаланиш бошланади деб ҳисоблайди мутахассис.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Бугунги кунда барча халқаро молиявий операциялар АҚШда жойлашган корреспондент ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилмоқда. Шу сабабли айрим молиявий операцияларни блокировка қилиш ёки бекор қилиш хавфи сақланиб қолмоқда, деди ИК “УНИВЕР Капитал” ижрочи директори Артем Тузов.
"АҚШ сиёсатчилари бошқа давлатларга босим ўтказиш мақсадида ушбу услубдан тез-тез фойдалана бошлашди. Бунга жавобан халқаро ҳисоб-китоблар суверен валюталарга ўтиши мумкин", - дейди мутахассис.
АҚШда босма машинканинг тўхтовсиз ишлаши аллақачон инфляция келтириб чиқарган бўларди. Ортиқча пул массалалари халқаро ҳисоб-китоблар ва валюта заҳиралари билан аралашиб кетаётгани сабабли инфляция бўлмай турибди. Агар уларнинг ҳажми қисқара бошласа инфляция АҚШга қайтади ва бошқа мамлакатларнинг долларга қизиқиши янада камаяди.
Лейин АҚШ ҳалигача дунёнинг етакчи иқтисодларидан бири бўлиб қолмоқда, шу сабабли ҳам доллардан тўлиқ воз кечиб бўлмайди. Ягона валюта албатта барча учун қулай, лекин яқин келажакда долларга юань, рубль ва рупия ҳам қўшилиши мумкун, деб хулоса қилди Тузов.
Янгиликлар лентаси
0