https://sputniknews.uz/20220318/davlat-xizmatlari-va-intellektual-mulk-agentliklari-adliya-vazirligiga-qoshildi-23408465.html
Давлат хизматлари ва Интеллектуал мулк агентликлари Адлия вазирлигига қўшилди
Давлат хизматлари ва Интеллектуал мулк агентликлари Адлия вазирлигига қўшилди
Sputnik Ўзбекистон
Таркибий ўзгаришлар натижасида бошқарув ходимлари сони 356 тадан 320 тага қисқартирилади, такрорланувчи функциялар 46% қисқаради.
2022-03-18T10:03+0500
2022-03-18T10:03+0500
2022-03-18T10:04+0500
жамият
адлия вазирлиги
давлат хизматлари агентлиги (дха)
президент қарори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/12/23408404_0:76:2001:1201_1920x0_80_0_0_e0a0c541748add9a36ab25005379f05f.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Давлат хизматлари ва Интеллектуал мулк агентликлари Адлия вазирлигига қўшилди. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг 17 март куни имзоланган янги қарорида айтиб ўтилган. Қарор матнига кўра, ушбу таркибий ўзгаришлар қуйидаги мақсадларда амалга оширилмоқда: Шунингдек, қарорда қуйидагилар ҳам белгиланган:2022 йил 1 майдан бошлаб маҳаллий ижро ҳокимияти органлари қарорларини қабул қилишда ҳудудий адлия органлари ижобий хулосаси олиниши белгиланган ҳолларда, бундай хулоса олинмасдан тегишли қарорларни қабул қилиш (чиқариш)га йўл қўйилмайди;2023 йил 1 апрелдан бошлаб муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаси мажбурий тартибда Ягона базада сақланади. Интеллектуал мулк маркази Ягона базани юритиш, техник таъминлаш, электрон назорат нусхаларини базага киритиш учун маъсул оператор ҳисобланади. Адлия вазирлиги маълумотига кўра, ушбу таркибий ўзгаришлар натижасида бошқарув ходимлари сони 110 тага, яъни 2,2 фоизга қисқаради. Марказий аппарат 10 фоизга яъни 356 тадан 320 тага қисқартирилди.Шунингдек, вазирлик тизимидаги бир-бирини такрорловчи вазифалар 35 тадан 23 тага (34 %) ва функциялар эса 388 тадан 215 тага (46 %) қисқаради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/12/23408404_174:0:1775:1201_1920x0_80_0_0_2c23d5cb779f13e78f8f6ab6e567d97a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
интеллектуал мулк агентлиги давлат хизматлари адлия вазирлиги
интеллектуал мулк агентлиги давлат хизматлари адлия вазирлиги
Давлат хизматлари ва Интеллектуал мулк агентликлари Адлия вазирлигига қўшилди
10:03 18.03.2022 (янгиланди: 10:04 18.03.2022) Таркибий ўзгаришлар натижасида бошқарув ходимлари сони 356 тадан 320 тага қисқартирилади, такрорланувчи функциялар 46% қисқаради.
ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Давлат хизматлари ва Интеллектуал мулк агентликлари Адлия вазирлигига қўшилди. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг 17 март куни имзоланган янги
қарорида айтиб ўтилган.
Қарор матнига кўра, ушбу таркибий ўзгаришлар қуйидаги мақсадларда амалга оширилмоқда:
адолат ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш;
аҳолига профессионал хизмат қиладиган ихчам ва самарали бошқарувни яратиш;
декларатив хусусиятга эга вазифаларни бекор қилиш;
функцияларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини аниқ белгилаш ва такрорланишларнинг олдини олиш;
бюджет маблағларини тежаш;
ҳуқуқий муаммоларни ҳал этишда адлия органларининг роли ва масъулиятини янада кучайтириш.
Шунингдек, қарорда қуйидагилар ҳам белгиланган:
2022 йил 1 майдан бошлаб маҳаллий ижро ҳокимияти органлари қарорларини қабул қилишда ҳудудий адлия органлари ижобий хулосаси олиниши белгиланган ҳолларда, бундай хулоса олинмасдан тегишли қарорларни қабул қилиш (чиқариш)га йўл қўйилмайди;
2023 йил 1 апрелдан бошлаб муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаси мажбурий тартибда Ягона базада сақланади. Интеллектуал мулк маркази Ягона базани юритиш, техник таъминлаш, электрон назорат нусхаларини базага киритиш учун маъсул оператор ҳисобланади.
Адлия вазирлиги маълумотига кўра, ушбу таркибий ўзгаришлар натижасида бошқарув ходимлари сони 110 тага, яъни 2,2 фоизга қисқаради. Марказий аппарат 10 фоизга яъни 356 тадан 320 тага қисқартирилди.
Шунингдек, вазирлик тизимидаги бир-бирини такрорловчи вазифалар 35 тадан 23 тага (34 %) ва функциялар эса 388 тадан 215 тага (46 %) қисқаради.