https://sputniknews.uz/20220318/apreldan-qozogistonga-poezd-qatnovi-tiklanadi-23410321.html
Апрелдан Қозоғистонга поезд қатнови тикланади
Апрелдан Қозоғистонга поезд қатнови тикланади
Sputnik Ўзбекистон
Биринчи апрелдан Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги поезд қатнови йўлга қўйилади. 18.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-18T12:25+0500
2022-03-18T12:25+0500
2022-03-18T12:25+0500
жамият
поезд қатнови
ўзбекистон темир йўллари
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/348/69/3486904_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_d00d9e378086b5db10fcd10ad6c5b5df.jpg
ТОШКЕНТ, 18мар — Sputnik. 1 апрелдан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу хақида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар бермоқда. Нукус — Бейнеу — Нукус йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови кунлари:Айтилишича, бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.Эслатиб ўтамиз, “2020 йилнинг март ойида коронавирус пандемияси туфайли халқаро йўналишдаги йўловчи поезд қатновлари тўхтатилган эди. Икки йиллик чекловлардан сўнг, халқаро йўналишларда йўловчи поездлар қатнови босқичма-босқич тикланмоқда.Мискин - Нукус - Бейнеу йўналишида йўловчи поезди қатнови 2019 йилда йўлга қўйилган. Поезд Назархон, Кайбакли, Қораўзак, Бадай, Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл станцияларида тўхтаб ўтган.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/348/69/3486904_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_8c524fe82b0069f6b432eeac2fb4ca72.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, поезд қатнови, ўзбекистон темир йўллари, қозоғистон
жамият, поезд қатнови, ўзбекистон темир йўллари, қозоғистон
Апрелдан Қозоғистонга поезд қатнови тикланади
Биринчи апрелдан Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги поезд қатнови йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 18мар — Sputnik. 1 апрелдан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу хақида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
хабар бермоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва “Қазақстан темiр жолы” MK” АЖ билан келишилган ҳолда шу йили Қозоғистон Республикасига биринчи йўловчи поезд ҳаракати ташкил этади.
Нукус — Бейнеу — Нукус йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови кунлари:
“Нукус” вокзалидан - ҳафтанинг ҳар сешанба, жума ва якшанба кунлари.
“Бейнеу” станциясидан -ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари.
Айтилишича, бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “2020 йилнинг март ойида коронавирус пандемияси туфайли халқаро йўналишдаги йўловчи поезд қатновлари тўхтатилган эди. Икки йиллик чекловлардан сўнг, халқаро йўналишларда йўловчи поездлар қатнови босқичма-босқич тикланмоқда.
Мискин - Нукус - Бейнеу йўналишида йўловчи поезди қатнови 2019 йилда йўлга
қўйилган. Поезд Назархон, Кайбакли, Қораўзак, Бадай, Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл станцияларида тўхтаб ўтган.