Хитой АҚШга биолабораториялар ҳақида саволлар беришда давом этмоқда

© AP Photo / Andy WongФлаги США и Китая
Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2022
Oбуна бўлиш
Хитой оммавий ахборот воситалари 2019 йилда АҚШда пневмония бошланганидан кейин Форт-Детрикдаги лабораториянинг ёпилишини шубҳали деб ҳисоблашмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Хитой ОАВ ва Ташқи ишлар вазирликлари йўналиши бўйича АҚШга биолабораториялар ҳақида саволлар беришда давом этмоқда.
"АҚШнинг дунё бўйлаб 336та биологик лабораториялари борлигини таъкидлашмоқда ва АҚШ расмийларига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилмоқда.
Дунёнинг турли бурчакларида жойлашган биолабораториялар ва Пентагон орасида қандай алоқа бор?
АҚШ ушбу лабораториялар хавфсизлигини қандай таъминламоқда?
Нима сабабдан АҚШ сўнгги 20 йил давомида "Биологик қуролни таъқиқлаш тўғрисидаги конвенция"нинг текширув механизми яратилишига қаршилик қилиб келмоқда?
Форт-Детрикдага лабораториянинг коронавирус тарқалишига қандай алоқаси бор?, - деб ёзмоқда Хитойнинг Қозоғистондаги элчихонаси.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг "Жэньминь жибао" газетаси АҚШ Форт-Детрикдаги махфий ҳарбий лабораториясини унинг атрофида номаълум пневмония бошланганидан нима сабабдан сўнг ёпиб қўйгани билан қизиқди. 2019 йил сентябрь ойида биолаборатория жойлашган Мериленд штати ҳисоботида “электрон сигарет билан боғлиқ пневмония” ҳолатлари кўпайиб бораётгани қайд этилган эди.
Шу билан бирга, ўша йилнинг июль ойида Форт-Детрик яқинидаги қариялар уйларида ҳам нафас йўллари касаллиги кўпайиб бораётгани аниқланган. Ўша ойда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари лабораториянинг ёпилишини эълон қилган эди. Нашрнинг ёзишича, ушбу лабораторияда немис фашистлари ва япон 731 отрядининг бактериологик қуролларига оид материаллар сақланган.
"Нега АҚШ бу биологик лабораторияни ёпиб қўйди? Эҳтимолий сабаб - хавфли моддалар сизиб чиқиши бўлиши мумкин. Лекин нима сиздирилган? Ва қай даражада?
Хитойлик журналистлар АҚШ Миллий Соғлиқни сақлаш институтининг COVID-19 2019 йил декабрь ойидаёқ бутун мамлакат бўйлаб тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги баёноти ҳам шубҳа уйғотишига эътибор қаратдилар.
Хитой расмийлари 2019 йилнинг 31 декабрида Ухан шаҳрида номаълум пневмония авж олгани ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини хабардор қилди.
Янгиликлар лентаси
0