"Ваъда бериш – уйланиш дегани эмас": Америка Россия газининг ўрнини боса оладими?
22:00 17.03.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023)
© Sputnik / Владимир ПесняЗавод по производству сжиженного природного газа "Ямал СПГ" в морском порту Саббета
© Sputnik / Владимир Песня
Oбуна бўлиш
АҚШ газчилари Европани Россия газидан бутунлай воз кечишга, ўрнига АҚШдан суюлтирилган газ билан таъминлашни ваъда бермоқда. Лекин ЕИда Америка суюлтирилган гази Россия табиий газининг ўрнини боса оладими?
ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Қўшма Штатлар ўзининг европалик иттифоқчиларини Россия билан барча ресурс ва энергия алоқаларини имкон қадар тўлиқ узишга кўндиришда давом этмоқда. Бироқ, чақириқлар, насиҳатлар ва баъзан ҳатто ошкора таҳдидларга қарамай, коллектив Европа углеводородлар ва биринчи навбатда, табиий газни етказиб бериш борасида Москва билан муносабатларини йўқ қилишини қатъиян рад этмоқда. Шу сабаб, Қўшма Штатлар босимни кучайтирмоқда - ва қамчи ишламаган жойда, айёр ширинлик ишга солинади албатта.
Куни кеча мамлакатдаги энг йирик СТГ (суюлтирилган табиий газ) ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Америка EQT компаниясининг бош директори Россия билан алоқаларини бузишдан Европа Иттифоқининг мутлақо ташвишланиши керак эмаслигини таъкидлади, зеро, “Қўшма Штатлар Россия гази ҳажмини осонгина ўрнини боса олади. Бунинг учун америкаликларда имконият ҳам, истак ҳам бор”.
Бу ваъдалар қанчалик илҳомлантирувчи бўлмасин, уларни амалга оширишнинг шунчалик имкони йўқ.
Бундай янгиликларни тарқатиш соф тарғиботга ўхшайди ва асосан битта вазифани бажаради - содда мияларга керакли тезисларни сингдиради. Гарчи бу тезислар бутунлай тўқима бўлсада, лекин омманинг онгида жуда маҳкам яшайди. Муқобил реаллик ҳам айнан шундай шаклланади. Буни қўшни Украина мисолида яққол кўриш мумкин. Масалан, бу ерда омма “Нафтогаз” уч ҳафтадан бери Россия газини Европага транзит қилмаётганига ишониб яшамоқда.
Россияга қарши чиқишларнинг ғалабали хомхаёлларини йўқ қилиш учун эҳтиросларга эмас, балки фактларга мурожаат қиламиз.
Асосий рақамлардан бошласак, Европанинг Россия газ импортига бўлган эҳтиёжи 40 фоиздан сал кўпроқ. Сўнгги йилларда етказиб беришнинг мунтазам ўсганини ҳисобга олиб, 2021 йил охиригача “Газпром” етказиб бериш ҳажми тахминан 200-203 миллиард кубометрни ташкил этишини башорат қилмоқда. Олдиндан таъкидлаб ўтиш керакки, совуқ қиш, энергия нархининг рекорд даражадаги ўсиши, шунингдек, Европа давлатларининг насосларни кўпайтириш бўйича доимий сўровлари туфайли кўрсаткичлар анчайин юқори бўлиши мумкин, аммо оддийлик ва яққоллик бўлиши учун юқоридаги кўрсаткичлардан фойдалана қоламиз.
200 миллиард кубометр Россия газининг мутлақ кўп қисми магистрал қувурлари орқали етказиб берилади. Шу сабаб у суюлтирилган газга нисбатан арзонроқ. Ҳатто суюлтирилган газни етказиб беришнинг транспорт имкониятлари нисбатан кичик бўлса ҳам океан бўйлаб газ ташувчилар томонидан етказиб бериш ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бу фактни кўпинча бозор котировкалари рақамлари ва жадвалларини манипуляция қилиш орқали инкор этишга ҳаракат қилишади. Аммо юқорида келтирилган EQT компаниясининг раҳбари Тоби Райснинг ўзи ҳам сўзларимизни тасдиқлайди.
Европа Иттифоқи мамлакатларида табиий газнинг умумий истеъмоли 450-480 миллиард кубометр орасида ўзгариб туради.
Бу кўрсаткич, эко-фаоллар ва лоббистларнинг шамол тегирмонлари ва фотоэлектрик панелларни қуриш ҳақидаги такрор қайтариладиган чиқишларига зид равишда йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Яъни, рус газининг қандайдир мўъжиза билан шартнома схемаларидан бир зумда йўқ бўлиб кетишини тасаввур қилсак, бошқа етказиб берувчилар нафақат икки юз миллиард кубометрнинг ўрнини тўлдиришлари, балки етказиб беришни мунтазам оширишлари ҳам керак бўлади.
Россия газ ўтказгичлари, жумладан Украина сегментини ҳам қўшганда, ўз маҳсулотларини Германияга етказиб беради, ундан кейин, масалан, иккинчи асосий бенефициар Австрияга кенг ёйилади. Жанубий Европа мамлакатлари Туркиядан Болгария, Сербия, Венгрия ва Словенияга борадиган Турк оқими орқали газ билан таъминланади. Дарвоқе, сирли тасодифга кўра, сўнгги йилларда айнан Венгрия ва Словения мамлакатлари Украинанинг асосий газ етказиб берувчилари бўлиб қолди, гарчи илгари бунинг акси бўлган бўлсада.
Бошқа таъминот манбалари ҳақида гапирадиган бўлсак, Европа Иттифоқи шунингдек Норвегия ва Жазоирдан ҳам табиий газ сотиб олади. Агар Россиянинг улуши 41 фоизга баҳоланса, Норвегия ва Жазоирнинг улуши мос равишда 24 ва 11 фоизни ташкил этади. Ҳисоблаш қийин эмаски, қолган бошқа газ етказиб берувчиларнинг ҳам қувур линияси, ҳам сотиладиган СТГ улушига бозорнинг чорак қисмидан бироз кўпроқ миқдори қолади.
Қатар Европага СТГ экспортини оширишдан аллақачон воз кечган. Нидерландиябозорни бутунлай тарк этмоқда. Бу йил катта ва вайронкор зилзилалар туфайли Гронинген ҳавзасида газ ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатилади. Озарбайжондан олиб келинган Транс-Анадолу газ қувури (ТАНАП) атиги 16 миллиард кубометр қувватга эга ва принципиал жиҳатдан уни муқобил канал сифатида ҳисобланиши мумкин эмас.
Мавжуд газ шартномаларининг схемалари ва ҳажмларини яхшироқ тушуниб олганимиздан сўнг, энди Американинг ёрқин ваъдаларига қайтамиз.
Қўшма Штатлар чиндан ҳам миқдор борасида ўсишга эришди. Ва ўтган йил охирига келиб йилига мос равишда 87,5 ва 77,5 миллиард кубометр газ суюлтириш билан бу борада иккита йирик етакчи бўлмиш Австралия ва Қатарга яқинлашди. Америка сланцевиклари белгиланган кўрсаткични шу суратда ушлаб туришга муваффақ бўлишди ва йил охирига қадар 90 миллиард кубометр газ қазиб олишди ҳам дейлик.
Бу кўрсаткич, ҳатто Америка ишлаб чиқариш кучлари максимал чиранганида ҳам, нормал ҳаётни таъминлаш учун Европага ҳар йили керак бўладиган Россия гази ҳажмидан икки баравар кам бўлади. Шунга мос равишда, Америка барча СТГни бир томчи қолдирмай, Осиёнинг премиум бозорларини бутунлай эътиборсиз ташлаб Европага етказиб берса ҳам етарли бўлмайди.
Шуни алоҳида ёдда тутиш керакки, Қўшма Штатларининг ўзи дунёда газнинг асосий истеъмолчиси бўлиб қолмоқда. Қўшма Штатлар ҳар йили ақлга сиғмас даражада кўп миқдорда, яъни 860 миллиард кубометр кўк ёқилғи ишлатади. Таққослаш учун: бу Россия истеъмол қиладиганидан газдан икки баравар, бир ярим миллиард аҳолиси бўлган Хитой ишлатадиган газдан уч баробар кўп дегани. Уларнинг кучли СТГ саноати бозорда фавқулодда вазиятлар юзага келганда Американинг ўз энергия таъминотини кафолатлай олади деб ўйлаш аҳмоқлик бўларди.
Қўшимча қилиб ўтамиз, Қўшма Штатларда СТГ ишлаб чиқаришнинг кейинги ўсиши жиддий савол остида турибди. Вазиятнинг кулгили томони шундаки, америкалик экологлар кун тартибида табиатни фаол равишда тарғиб қилаётган ҳукмрон Демократик партиянинг қўллаб-қувватлашига кескин қаршилик кўрсатмоқда.
Замонавий экологик доктринага кўра, суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш ва етказиш атроф-муҳит учун зарарли ҳисобланади. Чунки ҳавога катта миқдорда метан тарқалади. Бу эса атмосферани одатдаги карбонат ангидриддан эллик баробар кўпроқ иситиб юборади. Айни шу фурсатларда мазкур сабабларни инобатга олган ҳолда ўн тўртта янги ишлаб чиқариш линиясинининг қурилиш ва ишга тушириш масаласи савол остида турибди.
Ва албатта, таъминот занжирининг бошқа учидаги соф жисмоний муаммоларни қайд этмаслик ҳам мумкин эмас. Гап Европа давлатлари томонидан кўпроқ суюлтирилган газ олиш имконияти ҳақида кетмоқда. Франция, Испания ва Европа Иттифоқини тарк этган Буюк Британия портлари суюлтирилган табиий газни регазификациялаш учун максимал қувватга эга. Ҳар бир давлат тахминан 50 миллиард кубометрга яқин газни қабул қилиши,қайта ишлаши ва истеъмолчиларга жўнатиши мумкин.
Газнинг энг йирик истеъмолчиси ва импортчиси бўлмиш Германияга келсак, немисларда бирорта ҳам суюлтирилган табиий газ терминали йўқ.
Кўриниб турганидек, америкаликларнинг Европани Россия газига бўлган қарамликдан халос қилиш ҳақидаги ваъдалари эҳтиросли майнавозчиликдан бошқа нарса эмас.
Агар европаликларга Россиянинг газ етказиб берувчилари бошқа керакмас деган навбатдаги янгиликларни кўрганингизда шуни ёдингизда тутингки, Украинадаги махсус операция бошлангандан буён Ғарб газ учун Москвага 13 миллиард доллардан кўпроқ пул тўлаган.