Киев бутун Украинани қўлга киритишга уринаётган НАТО сари бормаяпти

© AFP 2023 / ROBERT VANDEN BRUGGEDark clouds hang over NATO members' flags outside the alliance's headquarters in Brussels, 12 October. The NATO allies were poised today to vote a critical "activation order" to attack Yugoslavia, as US envoy Richard Holbrooke pressed 11th-hour talks in Belgrade with a recalcitrant President Slobodan Milosevic to avert war in the Balkans.
Dark clouds hang over NATO members' flags outside the alliance's headquarters in Brussels, 12 October. The NATO allies were poised today to vote a critical activation order to attack Yugoslavia, as US envoy Richard Holbrooke pressed 11th-hour talks in Belgrade with a recalcitrant President Slobodan Milosevic to avert war in the Balkans.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2022
Oбуна бўлиш
НАТОнинг Россия билан ҳарбий ихтилофини оғизда истисно қилиб, Вашингтон Шарқий Европа мамлакатларини Москва билан бевосита ҳарбий тўқнашувга ундамоқда.
Россиянинг Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация қилишга (миллатчилик ғоялардан тозалаш) оид махсус ҳарбий операция ортидан АҚШ ва НАТО Украина ҳудудига кириш ва уни ўзининг ғаразли манфаатлари ва мақсадларига мослаштиришга бўлган уринишларини қўймаяпти.
НАТОнинг Россия билан ҳарбий ихтилофини оғизда истисно қилиб, Вашингтон Бухарест, Братислава ва Варшавани Москва билан бевосита ҳарбий тўқнашувга, Россиянинг қатъий жавобига, НАТО Уставининг 5-моддасини муқаррар ишлатилишига – Шимолий Америка ва Европа учун воқеаларнинг ҳалокатли ривожланишига ундамоқда.
АҚШ, Германия ва Франция 15 март куни яна бир бир Россия билан ҳарбий ихтилоф ва Украинадаги НАТО тақиқланган учиш ҳудудини истисно қилишди.
Аммо худди ўша куни Киевда Польша бош вазири Ярослав Качинский Украинага НАТОнинг “кенг халқаро таркибли” қуролли тинчликпарвар кучларини юборишни таклиф қилди.
Качинскийдан ташқари, Киев режимини у ерга келган Польша, Чехия ва Слования бош вазирлари – Матеуш Моравецкий, Пётр Фиала ва Янез Янша қўллаб-қувватлашди.
Бу орада Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа котиби Алексей Данилов “ядровий давлат билан мудофаа иттифоқи” ҳақида оғиз очди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Киев ҳукумати позициясини АҚШ белгилаб беришини эслатди. Америка президенти Жозеф Байден Киевга ҳарбий эҳтиёжлар учун 1 миллиард доллардан зиёд ажратилишини эълон қилди. Куни кеча Украинага 13,6 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам тўпламини имзолади. Оқ уй Украинага энг янги танкларни йўқ қилишга мўлжалланган “Switchblade-600” зарба берувчи учувчисиз учар қурилмаларини етказиб бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бунинг ортидан Украина президенти Владимир Зеленский тўғри танланган стратегиядаги ишончини намоён қилмоқда – урушни охиригача олиб бориш.
Аммо НАТОнингт 70 йиллик тарихи ҳарбийларнинг катта бюджети ғалабага кафолат бермаслигини исботламоқда.

Кескинлик чегаралари

Алянснинг яқиндаги Кенгаши “Украинага ҳарбий ёрдамни тубдан кенгайтириш” тўғрисидаги бирликдаги қарорни қабул қилмади. НАТО мудофаа вазирларининг Грузия, Украина, Финляндия, Швециядан бўлган ҳамкасблари билан иштирокидаги навбатдан ташқари учрашуви (16 март) “шарқий қанотдаги” позицияларни кучайтиришга бағишланган. Афтидан, коллектив Ғарб Иккинчи жаҳон урушининг йўқотиш ва мусибатлари кўламини унутган. Алянснинг Украинадаги ҳарбий интервенцияси техник жиҳатдан имконсиз.
Украина Украина ҳудудини аввалгидек қўлга киритишга уринаётган НАТОга бормаяпти. Галдаги қалтис ишнинг “шок ва қўрқишини” юмшатиш учун америкаликлар Россия билан қуролли можарога аста-секин европалик иттифоқчиларини тортишни режалаштиришмоқда. “Шарқий қанотда” биринчи марта алянснинг муносабат билдириш кучлари жойлаштирилган – 40 мингга яқин ҳарбий хизматчилар.
НАТО 100 мингларча аскари, жумладан, АҚШ армиясининг Европадаги 100 минг ҳарбийси юқори жанговар шайликда. ҲДК, ҲҲК ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими кўмагида.
Пентагоннинг зирҳли техникаларини Германиядан Польша ва Руминияга юбориш давом этмоқда. Россия чегаралари яқинида Қутб ортида НАТОнинг пиёда, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларининг 27 та мамлакатдан 30 мингга яқин ҳарбийлар, 200 дан зиёд самолёт ва 50 та жанговар кемалар иштирокидаги “Cold Response 2022” машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Уларга АҚШ ҲҲКнинг В-1В Lancer стратегик товушдан тез учадиган бомбардимончилари ҳам жалб қилинган.
Польша ҲҲКнинг 24 та МиГ-29 қирувчиларини Украинага бериш режаси барбод бўлганига қарамай, АҚШ Шарқий Европа ва Яқин Шарқда Киевга зарба берувчи самолёт ва “Бук” зенит-ракета мажмуалари ва Совет иттифоқида ишлаб чиқилган С-300 ларни етказиб беришнинг янги йўлларини изламоқда. Икки томонлама режимда, алянснинг барча аъзоларининг розилигисиз.
Руминия, Словакия, Польшадан шунга ўхшаш етказиб беришнинг эҳтимолий бадали Бухарест, Братислав ва Варшавада катта хавотирни келтириб чиқаради. Америкаликлар томонидан маъқулланган Украинага самолёт ва зенит-ракета мажмуаларини беришнинг икки томонлама формати “автоматик равишда” 5-моддани қўллашга кафолат бермайди.
Руминия Мудофаа вазирлиги таъкидлайдики: Жанг қилаётган мамлакатга қирувчиларни тақдим этиш учун НАТО рухсатини олмоқ даркор”. Буни бутун алянсни жалб қилмасдан икки томонлама асосда қилиш мумкин эмас, бу ерда “қизил чизиқ” ўтади (Россия Мудофаа вазирлиги 12 март куни Киевга ҳарбий ёрдамнинг хорижий колонналари нишонга айланишидан огоҳлантирганди).
Брюсселдаги НАТОнинг 24 март кунидаги навбатдан ташқари саммити АҚШнинг Шарқий Европадаги иттифоқчиларига қатъият бахш этар ва уларни Россия билан қуролли можарога ундар.
Пентагон вакили “Air Force Magazine” журналига дедики, НАТО билан музокаралар АҚШнинг шарқий қанотда доимий бўлишининг кенгайтирилишига олиб келиши мумкин.
Агар европалик лимитрофлардан бирининг бошқа режалари бўлса, улар деяри ҳеч нарсани англатишмайди ва Қўшма Штатларни тўхтатолмайди. Эслатаман, 1997 йили Пентагон Молдовада 40 миллион доллар нақд пулга 20 дан зиёд МиГ-29 қирувчиларини харид қилди.
Андишасиз “гегемон” икки фрон урушига тайёрланишни бошлаяпти – Россия ва Хитой билан. Американинг “Энг аввало Хитой” стратегияси долзарблигини йўқотган, зеро Пентагон қўшинлари ва кучларининг асосан Тинч океани минтақасида тўпланиши Россияни “Европадаги ғалаба йўли билан” таъминлайди. АҚШнинг европалик иттифоқдошлари катта изтиробларга ҳозирлик кўришлари зарур.

Хавфли гастроллар

НАТО бирлашган кучларининг бош қўмондони ва АҚШ ҲҲКнинг Европадаги қўмондони Тод Уолтерс Шаркий Европа мамлакатларининг жанговар самолётлари Украинага катта наф келтирмайди деб ҳисоблайди, зеро Россия ҲКК кунига 200 тага яқин учиб-қўнишларни амалга оширади, Украина эса 10 тагача.
Шундай бўлсада, Украина ҲҲКнинг уриб туширилган самолёт ва дронларининг сони доимий ўсишини нафақат мамлакат ғарбидаги ҳарбий аэродромларнинг қайта тиклангани, балки улар чегара яқинидаги Руминия ва Польша аэродромларида жойлашгани билан тушунтириш мумкин. Бу “ҳамкорларнинг” ғоят хавфли ўйини.
Президент Зеленскийнинг АҚШ конгрессменларидан Киевга С-300 мажмуаларини тақдим этиш, Украинага Туркиянинг “Байрактар” дронларини етказиб бериш каби талаблари – америкаликлар томонидан НАТОни Россия билан жанговар ҳаракатларга тортиш мақсадида ташкил қилинган занжирнинг бир қисми бўлиб кўринади.
Шундай бўлсада Вашингтон қўлидан халқаро реакцияларни самарали “бошқариш” қўлидан келмаяпти. Россиянинг Украинадаги адолатли махсус операциясини “бутун жаҳон қоралаши”ни уюштириш амалга ошмай қолгани кундай равшан. “Бир оғиз чақириққа” атиги Қўшма Штатлар назорати остидаги 15 фоизга яқин инсоният (НАТО мамлакатлари ва бошқа қарам бўлган мамлакатлар) лаббай дейишди. Осиё мамлакатлари Россия Қуролли кучларининг мажбурий хатти-ҳаракатларини тушуниб муносабат билдиришди.
Туркиялик экспертлар бекам-кўстликни тасдиқлашди ва Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси муваффақиятини прогноз қилишди. 23 мингга яқин суриялик фуқаролар қўлларига қурол олиб, Россияга Украинани необандерачилардан озод қилишга тайёрликларини билдиришди.
Британиянинг “The Guardian” нашри таъкидладики, АҚШ ва Хитойнинг 15 март куни Римда бўлиб ўтган музокаралари Пекин Москва билан ҳамкорлик қилишга жиддий бел боғлаганини кўрсатган. Хитой раиси ва Россия президентини “АҚШ мустабид деган фикр бирлаштирар” экан, ҳар икки етакчи “АҚШнинг глобал устунлиги даврига чек қўйишга шайланишган”.
Россия президенти Владимир Путин кеча маълум қилдики, Украинадаги махсус операция муваффақиятли давом этмоқда, олдинга қўйилган барча вазифалар шубҳасиз ҳал этилади. Бошқа томондан, Украинадаги Ғарб мамлакатлари қўшинлари ўз пропогандаси ва душмани технология жиҳатдан заифроқ бўлган афғон-ироқ “жанговар” тузоғига илинишлари муқаррар.

Мавзуга оид:

НАТОнинг Норвегиядаги машғулотлари – кескинлик сари яна бир одим
Зеленский: Украина НАТОга қўшилмаслигини тан олиш зарур
НАТО Россияга қарши уруш эълон қиляптими?
Янгиликлар лентаси
0