Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини олишдаги коррупция бутунлай тугатилди – Алламжонов

© Пресс-служба АИМККомил Алламжонов - руководитель Агентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан
Комил Алламжонов - руководитель Агентства информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2022
Oбуна бўлиш
Алламжонов ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилаётган фирибгарлардан огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Ягона имтиҳон маркази имтиҳонларида коррупция бутунлай тугатилганини маълум қилиб, фуқароларни фирибгарлардан огоҳлантирди.
Алламжоновнинг сўзларига кўра, имтиҳон марказининг назарий имтиҳонларидан ўтолмаган бир фуқарони фирибгар алдаб кетган. Фирибгар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришда ўз хизматларини таклиф қилиб, фуқарони 200 минг сўмга чув туширган.

“Жабрдийда бўлиб қолманг. Ундан кўра ўқинг, билим олинг, автомактабингизда назарий ва амалий билимларингизни мустаҳкамланг. Тушунинг, бугун бизнинг имтиҳон тизимида коррупцияга чек қўйилди, деган гапларимиз бекорга эмас”, - дейди у.

3 февраль куни Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент имтиҳон маркази иш бошлади. У ерда ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга номзодлар назарий ва амалий тест синовларидан иборат автоматлаштирилган имтиҳондан ўтишлари мумкин. Унинг афзалликларидан бири шундаки, фуқаролар билимини баҳолашда инсон омили иштирок этмайди, бутун жараён автоматлаштирилган ва шаффоф.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 4 февралидан то 14 мартига қадар марказга автомактабларни тугатган 2406 нафар одам келган. Шундан 347 нафаригина имтиҳонлардан ўта олди. Қолган 2059 нафар фуқаро йиқилган.

Мавзуга оид:

“Йўл безорилиги”га чек қўйилади - ички ишлар вазири
Маст ҳолда машина ҳайдаганларни 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишлари мумкин
Президент “права”ни ўқитмасдан берганлик учун жазони кучайтиришни топширди
Янгиликлар лентаси
0