https://sputniknews.uz/20220317/soliqchi-jazolovchi-emas-komakchi-bolishi-kerak---shavkat-mirziyoev-23386314.html
Солиқчи жазоловчи эмас, кўмакчи бўлиши керак - Шавкат Мирзиёев
Солиқчи жазоловчи эмас, кўмакчи бўлиши керак - Шавкат Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Солиқчи - жазоловчи эмас, кўмакчи бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёев16 март куни бўлиб ўтган солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича... 17.03.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-03-17T10:58+0500
2022-03-17T10:58+0500
2022-03-17T10:58+0500
иқтисод
солиқ
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/11/23386458_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_3b8f2b16ca49f4156a8fc2d1d1ff0257.jpg
ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Солиқчи - жазоловчи эмас, кўмакчи бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёев16 март куни бўлиб ўтган солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича бўлиб ўтган мажлисда. Йиғилишда, президент дунёдаги мураккаб вазиятда солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорларга кўмак бериш зарурлигини алоҳида таъкидлади.Шунингдек, Шавкат Мирзиёев босқичма-босқич солиқ юкини камайтириш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ундан ташқари президент солиқ идоралари фаолиятида ахборот технологияларини кенг жорий этиш зарурлигини таъкидлади. Бунинг натижасида жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилади, "яширин иқтисодиёт" ҳажмини камайтириш учун солиқ тўсиқлари бартараф этилади, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланади, деди давлат раҳбари.Солиқ тизими давлат корхоналарини трансформация қилишда фаол иштирок этиши, уларга таннархни пасайтириш ва молиявий барқарорлик бўйича йўл-йўриқ кўрсатиши кераклиги айтилди.Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. 2019 йил декабрда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилиниб, тўғридан-тўғри қўлланувчи нормалар жорий этилди. Солиқлар сони 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 1,5 фоизга, қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Иш ҳақига нисбатан солиқ юки қарийб 2 баравар камайтирилди.Буларнинг натижасида тадбиркорларнинг ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари 4 баравар кўпайди. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони 6 мингдан 152 мингтага етди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/11/23386458_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_89d018640507dce4f5fb0f24d5159a7a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, солиқ, шавкат мирзиёев
иқтисод, солиқ, шавкат мирзиёев
ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Солиқчи - жазоловчи эмас, кўмакчи бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёев16 март куни бўлиб ўтган солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича бўлиб ўтган мажлисда.
Йиғилишда, президент дунёдаги мураккаб вазиятда солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорларга кўмак бериш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
- Бизга ҳозир тушум ошиши асосийси эмас. Биринчи навбатда, тизимни тўғри қилиб, билмаганларга ўргатиб, солиқ юкини камайтириб, тадбиркорларнинг эмин-эркин, ҳалол ишлашини йўлга қўйишимиз керак. Солиқчилар жазоловчи эмас, кўмакчи бўлиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев босқичма-босқич солиқ юкини камайтириш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Хусусан, тараққиёт стратегиясида белгиланганидек, 2026 йил бориб иқтисодиётга солиқ юкини 25 %гача камайтириш мақсад қилинган. Шунингдек, 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғини 12 %гача тушириш, кейинчалик ер ва мулк солиқларини бирлаштириш мўлжалланган.
Ундан ташқари президент солиқ идоралари фаолиятида ахборот технологияларини кенг жорий этиш зарурлигини таъкидлади. Бунинг натижасида жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилади, "яширин иқтисодиёт" ҳажмини камайтириш учун солиқ тўсиқлари бартараф этилади, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланади, деди давлат раҳбари.
Солиқ тизими давлат корхоналарини трансформация қилишда фаол иштирок этиши, уларга таннархни пасайтириш ва молиявий барқарорлик бўйича йўл-йўриқ кўрсатиши кераклиги айтилди.
Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. 2019 йил декабрда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилиниб, тўғридан-тўғри қўлланувчи нормалар жорий этилди. Солиқлар сони 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 1,5 фоизга, қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Иш ҳақига нисбатан солиқ юки қарийб 2 баравар камайтирилди.
Буларнинг натижасида тадбиркорларнинг ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари 4 баравар кўпайди. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони 6 мингдан 152 мингтага етди.