Қрим Россия таркибида: республика 8 йил ичида нималарга эришди

Oбуна бўлиш
Саккиз йил илгари Қрим аҳолиси Россия таркибига киришга қарор қилишди. Бу давр ичида ярим оролда юз берган ўзгаришлар ҳақида Қрим Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари сўзлаб беради.
18 март куни барча россияликлар учун катта байрам. 8 йил илгари Қрим уйга, Россияга қайтди. Бу йиллар мобайнида ярим оролдаги ҳаёт қандай ўзгаргани ҳақида Қрим Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари, республиканинг Россия президенти ҳузуридаги доимий вакили Георгий Мурадов сўзлаб берди.
Бу йиллар давомида республикада Қрим Республикаси ва Севастополь шаҳрини ижтимоий-иқтисодий дастури билан кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга эришилди.
“Дастур минтақа ривожи учун жуда жиддий ресурсларни тақдим этди, аслини олганда, янги инфратузилмани яратди. Кўприк қурилди, чунки Қримнинг Россияга қўшилиши эълон қилинган биринчи кундан бошлаб биз қамалда қолгандик. Транспорт қамалида. Энергетика қамалида. Сув қамалида”, - дейди Мурадов.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳолатлар аллақачон ортда қолган. Ҳозир Қрим нормал ҳаётга қайтиб бўлган ва ҳар томонлама ривожланишда давом этмоқда.
Георгий Мурадов билан тўлиқ интервьюни “Sputnik на русском” Rutube каналида томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0