Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўзаро табрик алмашишди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВстреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова. Архивное фото.
Встреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлиши арафасида ўзаро табрик алмашдилар.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. 20 март куни Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Мазкур воқеа муносабати билан икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўзаро табрик йўллашди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз мактубида Россия республиканинг муҳим стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси эканини қайд этган. Мамлакатлар ўртасида икки ва кўп томонлама асосда конструктив самарали мулоқот ўрнатилган. Ўзаро ишонч ва ҳурмат муҳити шаклланган.
"Кейинги йилларда парламент, савдо-иқтисодий, транспорт, агросаноат ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик кўлами салмоқли даражада кенгайди. Устувор йўналишлар бўйича йирик қўшма лойиҳалар ва дастурлар муваффақиятли тарзда ҳаётга татбиқ этилмоқда", - деди Камилов.
Ўзбекистон ва Россия стратегик шериклик салоҳиятини самарали амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар бундан кейин ҳам давом эттирилиб, бу икки мамлакат фаровонлиги ва Марказий Осиё минтақаси манфаатларига хизмат қилиши таъкидланган.
Ўзбекистон - Россия муносабатлари ривожланиш чўққисига чиқди – Камилов
Ўз навбатида, Сергей Лавров ўтган йиллар давомида Ўзбекистон-Россия муносабатлари сиёсий алоқалар жадаллиги, парламентлараро ва идоралараро ҳамкорликнинг суръатлари, халқаро майдондаги мулоқот, ҳудудлараро муносабатларни ривожлантириш бўйича сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини эътироф этган.
Лавров мактубида Россия томонининг иттифоқчилик тамойиллари асосида бир-бирининг манфаатларини ўзаро ҳурмат қилиш ва ҳисобга олиш руҳида, икки мамлакат халқлари фаровонлиги, Марказий Осиё ва бутун Евроосиё маконида барқарорлик ва изчил тараққиёт йўлида Ўзбекистон билан мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни давом эттиришга тайёр эканлиги қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0